“АТВОҚ АЗ-ЗАҲАБ” ТАРЖИМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

BABANAZAROV, Ikhtiyor

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу асарнинг таржималари ва асардан таъсирланган таржимонлар ҳақида сўз юритилган. Жумаладан, асарнинг Ғарбдаги таржималари ва уларнинг қадимий ва замонавий нашрлари ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада “Атвоқ аз- заҳаб”нинг Йозеф фон Хаммер, Гейнрих Леберехт Флайчер ва Густав Вейль каби бир неча олмон олимлари томонидан немис тилига қилинган таржималари ҳамда мазкур таржимонларнинг ҳаёти ва ижоди борасида баҳс қилинган.“Samachschari’s Goldene Halsbänder” номи билан машҳур таржима-асар тошбосма нашрларига илмий тавсиф берилади ва ҳар бир тошбосма нашрдан намуналар келтирилади. Бундан ташқари, мазкур нашрларнинг турли дунё кутубхоналари ва фондларида жойлашуви харитаси ҳамда нисбати жадваллар ва диаграммалар шаклида акс этади.Маҳмуд Замахшарийнинг дунёнинг турли кутубхонларида сақланаётган “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб” асари Ғарб олимлари томонидан жаҳон адабиётининг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Хусусан, Американинг Kessinger Publishing нашриёти “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб”нинг ноёблиги ҳамда улкан маданий мерос бўлгани сабабли асарни асл нусхадан факсимел равишда қайта нашр этишни муҳим деб ҳисоблаган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarBABANAZAROV, Ikhtiyor
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-05
Jild2
Son4
Betlar75-81
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/4/9

Kalit so‘zlar

Руҳий тарбия, “Атвоқ аз-заҳаб”, “Насоиҳ ас-сиғор”, “Samachschari's Goldene Halsbänder”, “Les Colliers D’orAllocutoin Morales”, “Golden Necklaces or Maxims of Zamakhshari”

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar