VIII–IX АСРЛАРДА АББОСИЙЛАР ДАВЛАТИДАГИ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ МУҲИТ

SOTVOLDIYEV, Oybek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган янги давлатга асос солган. Мазкур давлат 1258 йилгача мавжуд бўлган бўлса-да, унинг асосий ривожланиш даври айнан VIII–IX асрларга тўғри келади. Бу даврда Абу Жаъфар Мансур, Ҳорун ар-Рашид, Маъмун каби ҳукмдорлар ижтимоий-сиёсий ва илмий-маданий муҳит барқарорлиги йўлида бир қатор тадбирларни амалга оширдилар ва бу борада кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Мақолада аббосийлар давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, мазкур жараёнда рўй берган тарихий воқеа-ҳодисалар, бармакийлар ва туркий қабилаларнинг Бағдод халифалигида тутган ўрни каби масалаларга тўхтаб ўтилган. Шунингдек, аббосийлар даврининг ўзига хос хусусиятлари қаторида, бу даврда мавжуд бўлган ақидавий мазҳаблар, жумладан, мўътазилийлар ва уларнинг “халқ ал-Қуръон” фитнаси, аҳли сунна олимларининг мазкур фитнага муносабати таҳлил қилинган. Мазкур даврда шаҳарларнинг ривожланиши, айниқса, Бағдоднинг мусулмон оламидаги йирик илм-фан марказига айланиши, Байтул-ҳикма академияси ва у ерда олиб борилган таржима ва илмий тадқиқотлар ўрганилган. Шу билан бирга, VIII–IX асрларда яшаб ижод қилган мусулмон олимлар ва уларнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси очиб берилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarSOTVOLDIYEV, Oybek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-05
Jild2
Son4
Betlar88-95
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/4/11

Kalit so‘zlar

аббосийлар, Бағдод, халифалик, Бармак оиласи, туркий қабилалар, Самарро, аҳли сунна, мўътазила, халқ ал-Қуръон, миҳна, Байтул-ҳикма

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar