Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро зиддиятли ва уйғун қарашларни илгари. Жумладан, Ҳаким Термизий “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асарида тафсир ва таъвил борасида ўзига хос ёндошувни баён этиб, тафсир нақлга, таъвил эса ақлга таянишини амалда кўрсатиб берган. Асарда таъвил атамасига оид алоҳида боб ажратилган бўлиб, ушбу атаманинг луғавий ва истилоҳий маъноларини келтириб, қўлланилиш ўринларига кўра турлича маъноларга эга бўлишини очиб берган. Хусусан, таъвил сўзининг Қуръонда тафсир ва туш таъбири маъносида келганига алоҳида тўхталиб, ушбу маънолар атрофлича таҳлил қилинган. Олимнинг фикрича таъвил тушунчаси ҳар қандай ўринда ҳам мутлақ ижобий маънода қўлланилади.Мақолада яна бир муҳим масала – Ҳаким Термизийда “важҳ” ва “вужуҳ” атамаларининг таъвил билан боғлиқлиги очиб берилган. Чунки “Таҳсил назоир ал-Қуръон” услуб жиҳатидан сўзларнинг ички маъноларини, Қуръон луғатининг ва айни ўринда араб тилининг пурмаънолиги, сўзларнинг омонимияси уларнинг ўзак хусусиятидан келиб чиқиши каби бир қатор муаммоларнинг ечимига бағишланган ва Қуръон атамаларининг моҳиятини очиб беришга йўналтирилган асардир. Ушбу назариянинг тўлиқ амалий ифодаси кейинчалик Имом Мотуридийнинг “Тавилот ал-Қуръон” асарида акс этганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.
| Mualliflar | FAKHRIDDINOV, Zafar |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-06 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 13-19 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/2 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/2 · Maqolaning asl sahifasi
Ҳаким Термизий, Таҳсил назоир ал-Қуръон, таъвил, тафсир, важҳ, вужуҳ, Имом Мотуридий, Тавилот ал-Қуръон
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…
Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…
Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган…
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган…
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…
Диний нуқтаи назардан инсониятнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун баъзи амаллардан тийилиши лозим. Бундай таъқиқлар ва меъёрлар ҳар бир дин ва халқларнинг ўз нормаларига асосланган бўлиб, уларни бажармаган…
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…