Мақолада “мақосид аш-шариа” – шариат мақсадлари илмининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, мовароуннаҳрлик машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари илмининг асосларини шакллантиришдаги хизмати таҳлил қилинади. Олимнинг “Исбот ал-илал”, “ас-Солат ва мақосидуҳа”, “ал-Ҳаж ва асроруҳу” асарлари мақосид аш-шариага доир илк назарий ва амалий аҳамиятга эга қўлланма бўлган эди. Маълумки, шариат мақсадларининг дастлабки кўринишлари Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобийлар давридан бошлаб намоён бўла бошлаган эди. Улардан кейин тобеийлар, мазҳаббошилар фаолияти мазкур илм ҳақида тизимли қарашлар пайдо бўлиши учун қулай шарт-шароит яралишига хизмат қилди. Умавийлар давридан бошлаб мазҳаблар доирасида ҳуқуқшуносликка оид кўплаб асарлар яратилди: ҳанафийлар “қиёс” ва “истиҳсон” масаласида, моликийлар “масолиҳ мурсала”, “амал аҳли Мадина”, ҳанбалийлар “саҳобий сўзи ва раъйининг ҳужжат экани” каби усулий қоидаларни муҳокама қилаётган эдилар. Айнан учинчи ва тўртинчи ҳижрий асрларда шариат ҳикмати, унинг мақсадлари ҳақида назарий мулоҳазалар юритилиб, усулий китобларда шариат инсонлар манфаати риояси учун юборилгани борасида сўз бораётган эди. Мақола муаллифи Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари ҳақидаги дастлабки қарашлари, айнан шу сўзнинг ҳосилаларини ўз асарларида ишлатиши кейинги муаллифлар учун бу мавзуда фаолият олиб боришлари учун таянч-асос бўлганини ёритиб берган. Шу билан бирга, шариат мақсадларига оид фикрлар Имомул Ҳарамайн Жувайний (1028–1085) давридан бошлаб тизимли шаклга келгани кўрсатиб берилган. Мақолада Ҳаким Термизий ўзига хос фиқҳий қарашлари билан ислом ҳуқуқшунослигида муҳим янгиланишларни бошлаб бергани хулоса қилинган.
| Mualliflar | USMОNOV, Ibrohim |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-05 |
| Jild | 2 |
| Son | 4 |
| Betlar | 39-47 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/4/5 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/4/5 · Maqolaning asl sahifasi
мақосид аш-шариа, иллат, ирфон, заруриёт, ҳожиёт, таҳсиниёт, ижтиҳод, мазҳаб
This research compares the influence of the two imperialist powers on the zakat systems of Muslim countries of Uzbekistan and Malaya during the Imperial powers’ reign. This work also attempts to identify reasons as to…
Islam has been fundamental to the life of Central Asia for more than a millennium. The Central Asian region has, in its turn, played an invaluable role in Islamic history. Many Muslim scholars, spiritual leaders, and…
В данной статье на основе источников изучена история и культура Ташкентского оазиса. Известно что, бассейн реки Чирчик является колыбелью одной из древнейших земледельческих и городских цивилизаций Центральной Азии. В…
This article is devoted to an important issue related to the cultural life of Muslims in the era of irrational intolerance, and an attempt was made to provide examples of the logical arguments of our scholars in…
Мақолада ҳадис тушунчаси, ҳадис илми ва унинг турлари, ҳадис илми бўйича ёзилган асарлар ҳақида атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, ҳадис илми “ривоят илми”, яъни ҳадисни ривоят нуқтаи назаридан билиш ва “дироят илми”…
İslâm düşünce tarihinde imanın mahiyetine dair tartışmalar yapılmıştır. Fırkaların iman anlayışındaki farklılıklar temelde iki noktada toplanmaktadır. Bunlar, amelin imanın rüknü olup olmadığı ve dil ile ikrarın imanın…
XIV–XV асрларда Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишида самарқандлик олимлар муҳим ўрин тутган. Шундай олимлардан бири Малик Иброҳим Самарқандий (ваф. 1419)дир. Манбаларда унинг асли самарқандлик бўлиб, Индонезия…
Хоразм қадимдан илм-фан тараққий этган минтақалардан саналган. Бу ҳудудда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, шунингдек, диний илмлар юксак тараққий этган. Турли фанларнинг ривожланиши натижасида Хоразм илмий…
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…
Диний-дидактик асарларга ислом таълимотини ўрганишда назария ва амалиётга киришишнинг бирламчи босқичи сифатида қаралган. Шу сабабли улар енгил ва содда тилда, тушунарли, аниқ воқеа-ҳодисаларга асосланиб, мураккаб…