МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МАКТАБИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

ISLAMOV, Zohidjon

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Хоразм қадимдан илм-фан тараққий этган минтақалардан саналган. Бу ҳудудда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, шунингдек, диний илмлар юксак тараққий этган. Турли фанларнинг ривожланиши натижасида Хоразм илмий муҳити шаклланган. Мазкур илмий муҳит соҳалар бўйича улуғ олимлар етишиб чиқишига сабаб бўлган. Кучли илмий муҳитда шаклланган олимлар қомусийлик хусусиятини касб этишган. Аллома Маҳмуд Замахшарий ҳам мазкур кучли илмий муҳитда шаклланган. У адабиётшунослик, тилшунослик, луғатшунослик, география, қуръоншунослик, тафсиршунослик, ҳадисшунослик, балоғат, фасоҳат каби ўндан ортиқ фан соҳалари бўйича мукаммал асарлар яратган. Хоразм илмий муҳити ҳақидаги маълумотлар Ёқут Ҳамавийнинг “Муъжаму-л-удабо”, Қифтийнинг “Инбоҳу-р-рувот ала анбоҳи-н-нуҳот”, Зайнуддин ибн Қутлубуғонинг “Тожу-т-тарожим”, Ҳожи Халифанинг “Кашфу-з-зунун”, Зубайдийнинг “Табақоту-н-наҳвийин ва-л-луғавийин”, Умар Ризо Каҳҳоланинг “Муъжаму-л-муаллифин”, Жалолиддин Суютийнинг “Буғяту-л-вуъот”, Абдулкарим Самъонийнинг “Китобу-л-ансоб” асарлари каби мўътабар манбаларда жамланган. Маҳмуд Замахшарий мактабининг шаклланишида буюк тилшунос, луғатшунос Абу Музар Исфаҳоний, андалуслик тилшунос Абу Бакр Абдуллоҳ Ёбирий, “Луғавий” номи билан машҳур бўлган Ибн Жаволиқий Мавҳуб Абу Тоҳир, машҳур муҳаддис Абу-л-Хаттоб Носир Бухорий каби олимларнинг хизматлари катта бўлди. Замахшарий илмий анъаналарини табаристонлик Абу-л-Маҳосин Тувайлий, абивардлик Абу-л-Маҳосин Абдураҳим Баззоз, измихширлик алломанинг синглисининг ўғли Абу Амр Омир Саммисор, самарқандлик Абу Саид Аҳмад, хоразмлик Абу Тоҳир ибн Абдулмалик каби кейинги давр олимлари давом эттирганлар. Улар Маҳмуд Замахшарийнинг асарларини диққат билан ўрганиб, уларга бағишланган янги асарлар, шарҳлар, ҳошиялар ёзганлар. Замахшарий илмий мактаби Хоразм илм-фани ривожига катта хизмат қилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarISLAMOV, Zohidjon
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-05
Jild2
Son4
Betlar4-11
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/4/1

Kalit so‘zlar

Маҳмуд Замахшарий, Хоразм, илмий мактаб, илмий муҳит, тафсир, шарҳ, ҳошия, қўлёзма, манба

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar