МУМТОЗ АСАРЛАРДАГИ ДИНИЙ МОТИВЛАРНИ ЎРГАНИШ УСЛУБЛАРИ

BORIYEV, Jalaliddin

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Диний-дидактик асарларга ислом таълимотини ўрганишда назария ва амалиётга киришишнинг бирламчи босқичи сифатида қаралган. Шу сабабли улар енгил ва содда тилда, тушунарли, аниқ воқеа-ҳодисаларга асосланиб, мураккаб бўлмаган сюжетлар ва қаҳрамонларга суяниб яратилган. Бу жиҳатдан айтиш лозимки бадиий асарлардаги диний мотивлар ўзига хос турларга бўлинади. Ҳар бир турни ўрганишнинг ўзига хос методлари мавжуд бўлиб, бусиз бадиий ижод намунасининг кўзда тутилган жамият тафаккурига таъсир моҳиятини ойдинлаштириб бўлмайди. Қуръон ва ҳадисларда, айни вақтда мумтоз адабий асарларимизда инсоннинг эзгу ахлоқий фазилатлари батафсил таърифланади. Исломнинг ахлоқий жиҳати бу диннинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Шунга кўра адабий асарлардаги диний-ахлоқий мотивлар исломнинг барча мафкуравий тамойиллари асосида инсонни диний ва ахлоқий юксалтириш, айни вақтда ҳуқуқ ва эркинликлари чегараларини аниқлаш масаласидир.Ислом таълимотида шариат жуда хилма-хил ҳодиса, дин, ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўзига хос учрашув нуқтасидир. Ислом дини ҳам эътиқод, ҳам ҳаёт тарзи дейилса, бундай синтез айнан шариатда мужассамланган ва адабиёт ҳаёт тарзини тасвирлар экан, албатта унинг хусусиятларини эътиборда тутади. Қолаверса, шариат мусулмоннинг ҳар бир қадамини энг кичик нуқтасигача тартибга солади. Унинг моҳияти одамни ўрнатилган тартиб-интизомга бир марта бўйсундиришда эмас, балки у ёки бу вазиятга баҳо бериш ва унда ўз манфаатларини, бошқа одамларнинг эҳтиёжларини унутмасдан, мусулмонча ҳаракат қилишга ўргатишдадир. Адабиётдаги диний-ахлоқий мотивлар эса буни ҳис ва ақл билан англашга ёрдам беради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarBORIYEV, Jalaliddin
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son3
Betlar82-92
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/3/10

Kalit so‘zlar

Қуръон, оят, ҳадис, ислом, имон, адабиёт, адолат, ахлоқ, мерос, пайғамбар, мусулмон, диний мотив, қадрият

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar