Ҳар бир тарихий воқеа, ижтимоий ҳодиса ёки сиёсий жараённи таҳлил қилишда, унинг ечими юзасидан муайян таклиф ишлаб чиқишда уни юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш талаб этилади. Худди шу каби Қуръони каримнинг сура ва оятларининг мазмунини тўлиқ англаш учун уларнинг нозил бўлиш сабабларини билиш зарурий талаблардан ҳисобланади. Бу борада Пайғамбар (с.а.в.) билан доимо бирга юрган саҳобалар табиийки, бошқалардан фарқли ўлароқ, оятларнинг нозил бўлишига оид сабаб ва ҳолатлардан кўпроқ воқиф бўлганлар. Шу боисдан ҳам улар динни теран тушуниш, унинг моҳиятини англаш борасида бошқалардан устун бўлганлар. Мақолада уламоларнинг сабаби нузулга берган қисқа ва батафсил таърифлари, унинг ваҳий нозил бўлиши билан боғлиқ нақлий илмлар қаторига кириши, бу борада келтириладиган ривоятларнинг ҳадис илми нуқтаи назаридан текшириш, саҳиҳлик даражасини инобатга олишнинг аҳамияти аниқ мисоллар билан ёритиб берилган. Нақлларни қабул қилиш ёки рад этиш учун қўйилган меъёрлар, риоя этиш лозим бўлган шартлар келтириб ўтилган. Шунингдек, сабаби нузул илмининг шаклланиш босқичлари, таълиф этилган классик ва замонавий асарлар ҳамда уларнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада сабаби нузулни ўрганиш Қуръонни чуқур англаш, оятларни тўғри изоҳлаш ва замонавий талқинини беришда катта ўрин тутиши ҳақидаги саҳобаларнинг сўзларидан намуналар келтирилган. Айниқса, оятларнинг зоҳиридан келиб чиққан ҳолда тушуниш салбий оқибатларга олиб келгани, ўтмишда хавориж, ҳозирда сохта салафийлар каби фирқалар чиқиб, Қуръон оятларини нотўғри талқин қилишларига сабаб бўлгани ёритилган.
| Mualliflar | YAKHSHILIKOV, Abdulaziz |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 3 |
| Betlar | 58-65 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/3/7 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/3/7 · Maqolaning asl sahifasi
Сабаби нузул, имон, Қуръон, Расулуллоҳ, саҳоба, мўминлар, ҳадис
Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг йирик алломаси, ақоид, тафсир, усул ал-фиқҳ, фуруъ ал-фиқҳ ва калом илмлари соҳиби, ўз даврининг етук фақиҳи ва муфассири Алоуддин Самарқандий (ваф. 539/1144–45) бир қатор қимматбаҳо…
Мақолада Иккинчи Ренессанс даврининг буюк мутафаккири Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида келган айрим ижтимоий ҳолатлар нақлий ва ақлий далиллар асосида ёритилган. Хусусан, ишбошилар ва уларга…
Оҳангарон воҳаси қадимдан деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, тоғ-кон саноати ва шаҳарсозлик каби соҳалар юксак тараққий этган ҳудуд сифатида юртимиз моддий-маданий тарихи ҳамда иқтисодий-маданий ҳаёти…
It is known that young people are the nation’s hope and pillar, its treasure and wealth. Based on their mental and physical energy, the nation will rise, and development and prosperity will be ensured. But today, the…
Имон ва унга тегишли масалалар Қуръон ва ҳадисда содда, тушунарли тарзда баён қилиб берилган бўлиб, саҳобалар даврида у мураккаб хусусиятга эга бўлмаган. Бироқ кейинги даврларда турли оқимларнинг пайдо бўлиши, турли дин…
The study of maqasid al-aqeedah (objectives of creed) is not given the same attention as maqasid al-shariah (objectives of Shariah). Because Shariah consists of practical rulings that cannot be reached at the end, and…
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” китоблари маълум ва машҳур. Мақолада…
Маҳмуд Ломишийнинг “Тамҳид” асаридаги мавзулар орасида Аллоҳнинг макондан беҳожатлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Чунки тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам айнан мана шу мавзуни кўтариб, мусулмонлар жамоаси орасига турли…
n. This article discusses the scholars who worked during the dynasty that ruled under the name of the “Great Seljuk Empire” in the XI-XII centuries, their works, and their greatcontribution to the development of Islamic…
В статье раскрывается, что сегодня в Иране женщины, самостоятельно возглавляющие семьи, считаются одним из самых слабых слоев общества и сталкиваются со многими проблемами и трудностями в общественной жизни. Такие…