XII–XIII АСРЛАР МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИГА ОИД МАНБАЛАРДА “ИМОН” ТУШУНЧАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

ALLOQULOV, Abdulatif

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Имон ва унга тегишли масалалар Қуръон ва ҳадисда содда, тушунарли тарзда баён қилиб берилган бўлиб, саҳобалар даврида у мураккаб хусусиятга эга бўлмаган. Бироқ кейинги даврларда турли оқимларнинг пайдо бўлиши, турли дин вакилларининг исломга кириши, юнон фалсафаси тарқалган ҳудудларда ислом динининг тарқалиши натижасида “имон” сўзининг истилоҳий таърифидан тортиб, унга тегишли барча масалалар мураккаблаштирилиб таҳлил қилинган. Бу, ўз навбатида, “такфир” масаласининг ўртага чиқишига замин яратган.Мақолада аҳли сунна валжамоа уламоларининг имонга берган таърифи, хорижийлик ва муътазилийлик вакилларининг талқини, аҳли ҳадислар, шофеийлар томонидан имонга берилган таърифнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлилий тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада мотуридийлик таълимот вакиллари ҳамда муржиийлар томонидан имонга берилган таърифнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ўрганилган. Аҳли ҳадисларнинг имонга берган таърифи билан шофеийлар томонидан берилган таърифидаги ўхшашлик ва фарқли ўринлари таҳлил қилинган. “Имоннинг зиёда бўлиши”, “амал имоннинг таркибий қисми ёки эмаслиги” каби масалалар мотуридийлик ва ашъарийлик таълимотлари орасида ўзаро қиёслаб ўрганилган ҳамда мазкур масалаларнинг тарихий жиҳатлари ёритилган. Умуман олиб қараганда, мақолада бугунги кунда пайдо бўлган турли оқимларнинг имон борасидаги қарашлари тарихий илдизлари билан асосли равишда очиб берилган. Шунингдек, унда мотуридийлик манбаларининг ақида мавзуларини ёритишдаги услубияти, ривожланиш босқичлари таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarALLOQULOV, Abdulatif
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son3
Betlar24-32
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/3/3

Kalit so‘zlar

имон, ақида, калом, имонда истисно, имоннинг зиёда ва нуқсонли бўлиши, имон камайиб- кўпайиб туриши, амал, амал имоннинг таркибий қисми

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar