Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” китоблари маълум ва машҳур. Мақолада тафсир ва таъвил тушунчаси ҳамда улар ўртасидаги нозик фарқлар, Имом Мотуридийнинг тафсир ва таъвилга бўлган ёндашуви ёритиб берилган. Хусусан, Имом Мотуридий оятларни тафсир қилишда оят, ҳадис ва саҳобийларнинг сўзларига алоҳида урғу берганини кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, бугунги кунда айрим оқим вакиллари мотуридий-ҳанафийлар фақатгина ақлга боғланиб қолган, улар ҳадисни яхши билмайди, деган даъволарни илгари сурадилар. Бироқ олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” китобини ўқиган инсон бунинг аксини кўради. Ушбу мақсадда мақолада олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 29-жузида келтирилган 20 га яқин ҳадислар таҳлили баён қилинган. Имом Мотуридий оятларни ҳадис асосида тафсир қилишда ҳадисларнинг ровийларига алоҳида тўхталмай, уларнинг матнлари билан кифояланганини кўриш мумкин. Мақолада бу услубнинг сабаблари илмий таҳлиллар асосида асослаб берилган. Шу билан бирга, олим тафсир жараёнида истифода этилган ҳадислардаги атамаларни шарҳлаб, ҳадис мазмунидан келиб чиқадиган хулосаларни ҳам баён этиб кетган. Бу эса оятнинг мазмун-моҳиятини тўлиқроқ билиб олиш ва ундан кўзланган мақсадларни англаб етишга ёрдам берган.
| Mualliflar | MAKHSUDOV, Davronbek |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 3 |
| Betlar | 3-9 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/3/1 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/3/1 · Maqolaning asl sahifasi
Имом Мотуридий, таъвил, мазҳаб, ақида, тафсир, таълимот, ҳадис, муҳаддис, ақл, нақл, саҳиҳ, заиф
The study of maqasid al-aqeedah (objectives of creed) is not given the same attention as maqasid al-shariah (objectives of Shariah). Because Shariah consists of practical rulings that cannot be reached at the end, and…
Маҳмуд Ломишийнинг “Тамҳид” асаридаги мавзулар орасида Аллоҳнинг макондан беҳожатлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Чунки тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам айнан мана шу мавзуни кўтариб, мусулмонлар жамоаси орасига турли…
Имон ва унга тегишли масалалар Қуръон ва ҳадисда содда, тушунарли тарзда баён қилиб берилган бўлиб, саҳобалар даврида у мураккаб хусусиятга эга бўлмаган. Бироқ кейинги даврларда турли оқимларнинг пайдо бўлиши, турли дин…
n. This article discusses the scholars who worked during the dynasty that ruled under the name of the “Great Seljuk Empire” in the XI-XII centuries, their works, and their greatcontribution to the development of Islamic…
It is known that young people are the nation’s hope and pillar, its treasure and wealth. Based on their mental and physical energy, the nation will rise, and development and prosperity will be ensured. But today, the…
В статье раскрывается, что сегодня в Иране женщины, самостоятельно возглавляющие семьи, считаются одним из самых слабых слоев общества и сталкиваются со многими проблемами и трудностями в общественной жизни. Такие…
Оҳангарон воҳаси қадимдан деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, тоғ-кон саноати ва шаҳарсозлик каби соҳалар юксак тараққий этган ҳудуд сифатида юртимиз моддий-маданий тарихи ҳамда иқтисодий-маданий ҳаёти…
Жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларни тартибга солишнинг бугунги даражасига бирданига эришган эмас. Ушбу жараён узоқ ўтмишдан ҳозирги кунгача тўпланган халқаро ҳуқуқий амалий тажрибанинг маҳсулидир. Ушбу мақолада…
Мақолада Иккинчи Ренессанс даврининг буюк мутафаккири Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-ақоид” асарида келган айрим ижтимоий ҳолатлар нақлий ва ақлий далиллар асосида ёритилган. Хусусан, ишбошилар ва уларга…
Мақолада Марказий Осиёда фаолият олиб борган қаландарийлик тариқати ҳақида ёзилган. Унда ўлкадаги жадидларнинг мазкур тариқатга муносабати ва у ҳақда билдирган фикрлари баён этилган. Мақола қаландарларнинг жамиятда…