Мақолада Марказий Осиёда фаолият олиб борган қаландарийлик тариқати ҳақида ёзилган. Унда ўлкадаги жадидларнинг мазкур тариқатга муносабати ва у ҳақда билдирган фикрлари баён этилган. Мақола қаландарларнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамиятини ёритишга хизмат қилади. Муаллиф маҳаллий олимлар ва дин аҳлларининг ушбу тариқатга муносабатини очиб беришга ҳаракат қилган. Натижада ўлкадаги тариқатларнинг фаолияти ҳақида керакли маълумотлар жамланган. Қаландарийлик XI асрда маломатийлик ҳаракати негизида вужудга келган бўлиб, дастлаб шариат нормалари доирасида фаолият олиб боргани, бироқ ундаги тартиб-қоидаларнинг сирлилиги ва мураккаблиги сабабли оммалашмай қолгани, натижада қаландарийликнинг асл моҳияти фақат “маломат”, “ихлос”, “фақр” мақомларидагина сақланиб қолгани очиб берилган. Марказий Осиёда қаландарийликнинг юзага келишига асосий омил ҳаракат мақсадининг шариат ва тасаввуф вакиллари орасида тарқалиб бораётган “риё” (الرياء)нинг олдини олиш ва нафсни ислоҳ қилишга қаратилганлиги ҳамда ушбу иллатларнинг муолажасида “сидқ (тўғрилик) ва “ихлос” (холислик) ғояларига кенг таянгани исботланган. Ўрта асрларда қаландарийлик ҳақидаги танқидий қарашларнинг шаклланишига Эрон тариқатларига хос бўлган “ваҳдат ал-вужуд” (Яратувчи ва яралмишнинг бирлиги), “ҳулул”, (Илоҳнинг махлуқ танасига ўтиши) “таносух” (руҳнинг кўчиб юриши) ғояларининг сингиб қолиши сабаб бўлгани асослаб берилган. XIX–XX асрларнинг биринчи чорагига келиб Туркистон ўлкасининг иқтисодий-ижтимоий таназзули натижасида оддий аҳолининг қаландархоналардан бошпана ва беғараз егулик топиш имконияти мавжудлиги учун қаландарлар сафи кўпайиб, қаландархоналар сони 100 га етгани очиб берилган.
| Mualliflar | TUYCHIEVA, Nilufar |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 2 |
| Betlar | 51-58 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022-2/7 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022-2/7 · Maqolaning asl sahifasi
қаландарийлик, қаландархона, мурид, солик, тариқат, зуҳд, сўфийлик
Жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларни тартибга солишнинг бугунги даражасига бирданига эришган эмас. Ушбу жараён узоқ ўтмишдан ҳозирги кунгача тўпланган халқаро ҳуқуқий амалий тажрибанинг маҳсулидир. Ушбу мақолада…
Ушбу мақолада XVIII–XX аср бошларидаги Марғилон тарихининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий масалаларини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобланган, ер-сув ва бошқа кўчмас мулклар билан боғлиқ ҳужжатлар, яъни…
В статье раскрывается, что сегодня в Иране женщины, самостоятельно возглавляющие семьи, считаются одним из самых слабых слоев общества и сталкиваются со многими проблемами и трудностями в общественной жизни. Такие…
Ушбу мақолада Ғарб ва Шарқни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган тарихий Уструшана ўлкаси ўрта асрларда тараққий этган ҳудудлардан бўлгани, унинг географик жойлашуви, аҳолиси, турмуш тарзи, шаҳар ва…
n. This article discusses the scholars who worked during the dynasty that ruled under the name of the “Great Seljuk Empire” in the XI-XII centuries, their works, and their greatcontribution to the development of Islamic…
Одной из серьёзных проблем современной мусульманской уммы является такфир. Однако, как известно эта проблема возникла не сегодня, она имеет глубокие исторические корни. Свое начало оно берет со времен конфликта между…
Маҳмуд Ломишийнинг “Тамҳид” асаридаги мавзулар орасида Аллоҳнинг макондан беҳожатлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Чунки тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам айнан мана шу мавзуни кўтариб, мусулмонлар жамоаси орасига турли…
This article focuses on the concepts of faith, religion and politics and reveals the relationship between them. In this, the approach of all celestial religions to these concepts is analyzed one by one. Examples of…
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” китоблари маълум ва машҳур. Мақолада…
Мақолада калом илмида “фикр эркинлиги тарафдорлари” дея таърифланган, ақлни бирламчи санаган мўътазилийлик оқими ва унинг асосий ғоялари ҳақида сўз боради. Хусусан, мўътазилийларнинг давлат бошқаруви ҳақидаги фикрлари…