МОВАРОУННАҲР ИЛМИЙ МУҲИТИДА ИМОМ МОТУРИДИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

АЛЛОҚУЛОВ, АБДУЛАТИФ

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Абу Мансур Мотуридий Мовароуннаҳр илмий муҳитига сезиларли таъсир кўрсатган муфассир, фақиҳ ва ҳидоят имоми ҳисобланади. У ҳанафийлик мазҳаби негизида “усул ад-дин”, “усул ал-фиқҳ” фан тармоқларини ривожланишига ҳисса қўшиш билан бир қаторда таъвил йўналишида “Таъвилот ал-Қуръон” асарини таълиф қилди. Имом Мотуридийнинг мантиқ, фалсафа фанлари доирасидаги қарашлари бугунги кунда ислом фалсафасини ўрганишда долзарб аҳамият касб этади. Маълумки, IX асрда Мовароуннаҳрда турли оқимлар ихтилофли ақидавий масалаларни жамоатчиликка эълон қилиш орқали ўзаро қарама-қаршиликларни халқ орасида тарқалишига замин яратди. Айни шу вақтда Абу Мансур Мотуридий аҳли сунна вал жамоа таълимотини тарғиб этиб, жамиятни якдил эътиқодга ва муътадил таълимотга бирлашишга чорлади. Шу жиҳатдан мотуридийлик таълимоти Мовароуннаҳрда ва қўшни минтақаларда ўзига хос аҳамият касб этди. Мақолада мотуридийлик таълимоти асосчиси Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёт йўли, устоз, шогирдлари ва илмий мероси ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унда Имом Мотуридийнинг оиласи ва “Абу Мансур” куняси билан аталиш сабабларига тўхталиб ўтилиб, бунга оид маълумотлар атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Имом Мотуридийнинг ақидавий, фиқҳий ва тасаввуфий қарашлари “Таъвилот ал-Қуръон” асари асосида далиллар билан ёритилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarАЛЛОҚУЛОВ, АБДУЛАТИФ
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-04-12
Jild1
Son1
Betlar103-108
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Муржиъа, Абу Ҳанифа, Имом Мотуридий, Имон, Амал

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar