ЖАМИЯТ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛИНИНГ АҲАМИЯТИ

SOIPOV, Behzodbek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мамлакатимиздаги демократик тараққиёт йўли асносида ҳуқуқий давлатчилик ва кучли фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида виждон эркинлигининг кафолатланиши боис диний ташкилотлар фаолиятининг тез суръатларда ўсишига, улар сонининг кескин кўпайишига ва бунинг натижасида диннинг жамиятга таъсири кучайишига олиб келди. Бағрикенглик маданияти – асрлар мобайнида халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадимий қадриятдир. У кишилик ривожи халқларнинг ўзаро алоқадорлиги яқинлик, боғлиқлик, ҳамкорликнинг мунтазамлигига кўра амалга ошиб келган. Марказий Осиёнинг туб халқлари табиатида бошқа миллатларнинг вакиллиларига нисбатан кенг феъллик хислати қадимдан мавжуд бўлган. Бугунги кунда мамлакатимизда диний бағрикенгликни таъминлаш мустақиллигимизга хавф солаётган иллатлар экстремизм, терроризм, прозелетизм, шовинизм, «оммавий маданият» каби турли маънавий таҳдидлар, хуружларга қарши туриш, курашда муҳим роль ўйнамоқда. Мазкур мақолада жамиятдаги диний бирлигимиз ва тинчлигимизга рахна солиши мумкин бўлган айни мана шу муаммолар юзасидан фикрлар билдирилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarSOIPOV, Behzodbek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar96-102
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/12

Kalit so‘zlar

Глобаллашув, бағрикенглик, қадрият, этнос, тараққиёт,, ҳуқуқ, маънавий таҳдид, диний бағрикенглик

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar