ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ДУНЁВИЙЛИК ПРИНЦИПЛАРИГА АСОСЛАНИШИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

YUSUPOVA, Nigora

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ўзбекистон қадимдан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва миллатлар яшаган ўлка ҳисобланади. Ушбу минтақада турли дин ва элат вакиллари ўзаро аҳил ва тинч-тотув, яшаб келганлари жуда кўплаб тарихий манбаларда қайд этилган. Тарихан қараганда, ривожланган жамиятларда бошқа динларга эътиқод қилувчиларга бағрикенг муносабатда бўлинган ва уларга ўз динларига мувофиқ ҳаёт кечиришларига тўсқинлик қилинмаган. Халқлар, элатлар, миллатлар ўзлари танлаган динлари доирасида эътиқод қилаверганлар ва ўзаро ҳамжиҳатликда, динлараро бағрикенгликда яшаганлар. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин маънавий ҳаётдаги янгиланиш жараёни, туб ўзгаришлар самараси ўлароқ, динга бўлган муносабат тубдан ўзгарди, собиқ совет тизимининг атеистик ҳужумкорлик сиёсатига барҳам берилди, виждон эркинлиги қонун орқали кафолатланди. Шунинг баробарида давлатчилигимиз демократик ривожланиш йўлини танлади. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган Конституцияси 1-моддасида ўз аксини топган: «Ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат» тамойилининг ҳар бир тушунчаси мазмун-моҳияти илмий асосда таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган ёшлар таълими ва тарбияси билан боғлиқ долзарб масала ўрганилган. Мурожаатномада янграган фикрлар асосида мақолада ёшлар тарбиясида экстремизм ва радикализмга қарши курашнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий асослари ҳақида фикр юритилган ҳамда бу борада энг муҳим омил жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг аҳамияти таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarYUSUPOVA, Nigora
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar65-73
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/8

Kalit so‘zlar

Давлат, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, таълим, маърифат, радикализм, жаҳолат, миллий ғоя, диний, бағрикенглик, маънавият, ҳуқуқий онг

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar