Мазкур мақолада «вужуҳ ва назоир» илмида ижод қилган олимлар, мазкур илмга оид асарлар, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилган. «Вужуҳ ва назоир» илми асосчиси саҳобий Ибн Аббос (р.а.), шунингдек, унинг шогирдлари бўлган тобеин Икрима ибн Абдуллоҳ ва Али ибн Абу Талҳа орқали силсилавий тарзда Муҳаммад ибн Соиб Калбий каби кўплаб илк давр Қуръон олимларига тарқалгани, аммо уларга мансуб асарлар ҳозирги кунга қадар етиб келмагани ёритилган. Шу сабабли, «вужуҳ ва назоир» илмига оид сақланиб қолган энг қадимий манба Муқотил ибн Сулаймонга (ваф. 767 й.) тегишли «ал-Вужуҳ ва-н-назоир фи-л-Қуръон ал-азим» асари экани, асарда унинг дунёқараши ва эътиқодий ёндошувлари ҳам акс этгани, бу эса ўз даврида унга қўйилган айбловлар ўринли эмаслиги, балки у тўғри эътиқод тарафдори бўлгани аниқланган. Бундан ташқари, Муқотил ибн Сулаймоннинг асари тарихи, таркибий тузилиши, замонавий нашри ҳамда тадқиқотчи ношири ҳақида қисқача маълумотлар берилган. Шу билан бирга, Муқотил ибн Сулаймондан кейинги даврда «вужуҳ ва назоир» илмига тегишли асарлар ёзган Ҳорун ибн Мусо (ваф. 787 й.), Яҳё ибн Салом (ваф. 816 й.), Ҳаким Термизий (ваф. 932 й.) ва Исмоил Ҳирий (ваф. 1039 й.) каби олимларнинг асарлари, улардаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, асарларнинг услубидаги ворисийлик ҳамда кейинчалик юзага келган ўзгаришлар очиб берилган. Шунингдек, «вужуҳ ва назоир»га оид асарлардаги шарҳланган сўзларнинг ўзаро қиёсий таҳлили амалга оширилган ва сўзларнинг жойлашув тартибининг сабаблари муҳокама қилинган. Шарҳланувчи сўзларнинг кетма-кетлиги мазкур сўзлар атама ўлароқ Қуръони каримнинг аввалидан охирига қадар учраш тартибига асослангани борасидаги фараз илгари сурилган.
| Mualliflar | FAKHRIDDINOV, Zafar |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-05-02 |
| Jild | 3 |
| Son | 4 |
| Betlar | 23-30 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-4/3 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-4/3 · Maqolaning asl sahifasi
Қуръон, Қуръон илмлари, вужуҳ, назоир, тафсир, шарҳ, талқин, лафз, маъно, исм
Бугунги кунда турли шаклларда юзага чиқаётган дунё миқёсдаги ихтилофлар исломий илмлар борасидаги Мовароуннаҳр илмий меросининг аҳамиятини яққолроқ намоён этмоқда. Уларни тадқиқ этишдаги энг устувор вазифалардан бири…
Современные исторические исследования, зачастую не ограничиваются изучением сугубо исторических фактов и объектов материального наследия. Все более актуальными становятся исследования, посвященные изучению духовного…
Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан алломалар яратган бой илмий, диний-маърифий мерос қаторида тафсирлар, айниқса, ҳанафий мазҳаби уламолари томонидан ёзилган илмий тафсирларнинг аҳамияти беқиёс. Бу борада Мовароуннаҳр…
Маҳмуд Замахшарий луғатшунослик соҳасида юқори баҳоланган, дунё олимлари эътироф этган олимлардан саналади. Унинг илмий меросида ўндан ортиқ турли йўналишдаги луғатлар мавжуд. Олим луғатлари орасида Хоразмшоҳ Алоуддавла…
Ушбу мақолада Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарини ёзишда Қуръони карим оятларидан фойдаланиши ва уларни шарҳлаш услублари очиб берилган. Бурҳониддин Марғиноний бутун олам мусулмонлари учун манфаатли асарлар…
Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича…
Ushbu maqola XI asrda yashab ijod qilgan Muhammad ibn Аhmad Аbu Bakr Saraxsiyning hayoti va ilmiy merosiga bag‘ishlangan. Unda Saraxsiyning huquqshunos sifatida xizmatlari bayon etiladi. Saraxsiy islom huquqining…
Султон Маҳмуд даврида ғазнавийларнинг қорахонийлар сулоласи билан сиёсий алоқалари тўғрисидаги маълумотлар манбаларда келтирилган бўлсада, бироқ бу масаланинг тизимли таҳлили ўзбек тарихчилигида деярли ишланмаган…
Ўзбекистон қадимдан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва миллатлар яшаган ўлка ҳисобланади. Ушбу минтақада турли дин ва элат вакиллари ўзаро аҳил ва тинч-тотув, яшаб келганлари жуда кўплаб тарихий манбаларда қайд…
XI аср туркий халқлар тарихида ислом таълимотининг тубдан ва мукаммал шаклланиш даврларидан бири ҳисобланади. Давлат қурилиши ва бошқаруви, шунингдек, “сиёсий муносабатларда рационалистик тафаккурни қўллаш ва “маданий…