XI аср туркий халқлар тарихида ислом таълимотининг тубдан ва мукаммал шаклланиш даврларидан бири ҳисобланади. Давлат қурилиши ва бошқаруви, шунингдек, “сиёсий муносабатларда рационалистик тафаккурни қўллаш ва “маданий шаҳар” қуришга доир назарияларни ривожлантириш Абу Наср Форобий томонидан амалга оширилган бўлсада, унинг вафоти билан соҳадаги изланишлар тўхтаб қолган”. Ҳотамийнинг мазкур фикри Форобийдан кейинги даврда рационалистик назарий сиёсий-фалсафий билимларнинг ривожланиши масаласида ҳақиқатга яқин келади. Гарчи, Форобийдан кейин бу соҳада сиёсий-фалсафий фикрлар билдирган мутафаккирлар масалага диний мотивларни чуқурроқ сингдира бошлаганларини кўриш мумкин. Юсуф Хос Ҳожиб асарида диний ақидалар ва таълимот масалаларининг кенг қўлланиши ҳам шундан далолат беради.“Қутадғу билиг” асари XI асрда яратилган бўлиб, у Қорахонийлар ҳукмдорларидан бири бўлган Тавғач Бўғрахонга бағишланади. Маълумки, XI аср бошлари Қорахонийлар давлатининг энг кучайган даври бўлса-да, ягона давлат таркибидаги кўп сонли халқлар ва элатларнинг турли-туман ҳаёт тарзлари, шунингдек, ўша даврда ўзаро ғоявий курашлар майдонида шаклланган турли диний таълимотлар давлат бошқарувида мавқега эга бўлишга интилиши кучли эди. Бу даврдаги давлат бошқарувининг характерли белгиларидан бири, бу - ўз давлати ҳудудини кенгайтириш ёки мавжуд давлат ҳудудини парчаланиб кетишдан асраб қолишга қаратилган сиёсат ўтказиш эди. Бунда диний таълимотнинг катта ўрни бор эди, албатта. Ушбу мақолада Юсуф Хос Ҳожибнинг давлат ва жамият бошқаруви таълимотида диний мотивлар баёни очиб берилган.
| Mualliflar | BURIEV, Jalоliddin |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-12 |
| Jild | 3 |
| Son | 3 |
| Betlar | 101-118 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-3/14 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-3/14 · Maqolaning asl sahifasi
Қуръон, оят, ҳадис, ислом, иймон, адабиёт, жамият, давлат, адолат, ахлоқ, мерос, мутафаккир, ҳукмдор, амалдор
Султон Маҳмуд даврида ғазнавийларнинг қорахонийлар сулоласи билан сиёсий алоқалари тўғрисидаги маълумотлар манбаларда келтирилган бўлсада, бироқ бу масаланинг тизимли таҳлили ўзбек тарихчилигида деярли ишланмаган…
“Pасм ал-мусҳаф” деганда Халифа Усмон ибн Аффон бошчилигида кўчиртирилган мусҳафларнинг имло услуби назарда тутилади. “Расм ал-мусҳаф”нинг аҳамияти шундаки, қадимдан барча мусулмон уламолари Қуръони каримни фақатгина…
Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича…
Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган. Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр ва услубларда ёзилган бўлиб, унинг…
Маҳмуд Замахшарий луғатшунослик соҳасида юқори баҳоланган, дунё олимлари эътироф этган олимлардан саналади. Унинг илмий меросида ўндан ортиқ турли йўналишдаги луғатлар мавжуд. Олим луғатлари орасида Хоразмшоҳ Алоуддавла…
Мовороуннаҳр диёридан ислом илмлари борасида кўплаб олимлар етишиб чиқан. Улар тафсир, ҳадис, калом, тасаввуф, фиқҳ соҳалари ривожланишида Насаф, Кеш, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ўзига хос услубларни ишлаб чиқиб…
Современные исторические исследования, зачастую не ограничиваются изучением сугубо исторических фактов и объектов материального наследия. Все более актуальными становятся исследования, посвященные изучению духовного…
O'rta asrlar islom olamidagi shifoxona tizimining rivojlanishi butun dunyo bo'ylab zamonaviy shifoxona tizimiga ko'p jihatdan o'z ta'sirini ko'rsatdi. U ko‘chma shifoxonalar kabi o'z davri uchun innovatsion g‘oyalar va…
Мазкур мақолада «вужуҳ ва назоир» илмида ижод қилган олимлар, мазкур илмга оид асарлар, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилган. «Вужуҳ ва назоир» илми асосчиси саҳобий Ибн Аббос (р.а.)…
Мақолада қадимги Уструшона минтақасининг географик жойлашуви ҳамда Уструшона атамасининг келиб чиқиши ва маъноларига доир тадқиқотлар олиб борилган.Уструшона ва унинг чегаралари ҳақидаги маълумотлар IX–XI асрларга оид…