Султон Маҳмуд даврида ғазнавийларнинг қорахонийлар сулоласи билан сиёсий алоқалари тўғрисидаги маълумотлар манбаларда келтирилган бўлсада, бироқ бу масаланинг тизимли таҳлили ўзбек тарихчилигида деярли ишланмаган. Масаланинг аҳамияти 997 – 1030 йиллар оралиғида, яъни Сабуктегиннинг ўғли Маҳмуд етакчилиги даврида Турон ҳудудлари бошқарувини қўлга олиш учун ғазнавийлар ва қорахонийлар ўртасида кечган жараёнлар, жумладан, минтақа бошқарувини қўлга олишдаги ўзаро рақобат, ҳарбий ҳамкорлик ва тўқнашувлар, элчилар алмашинуви, сулҳ-никоҳ муносабатлари ҳамда бу жараёнларга таъсир кўрсатган ички ва ташқи омилларни ўз ичига олгани билан белгиланади. Ушбуларни ёритувчи манбалар ҳам ўзига хос бўлиб, улар ўрта асрларнинг турли даврларида, араб ва форс тилларида ижод этган Утбий, Байҳақий, Гардизий, Ибн Халликон, Кайковус, Низомулмулк, Ибн Асир, Мирхонд ва шу каби бошқа ёзувчиларга тегишлидир.Ғазнавийлар сулоласининг етакчиси султон Маҳмуд қорахонийлар сулоласи вакиллари Аҳмад Тўғонхон, Наср Элак, Али Тегин, Арслонхон Мансур, Юсуф Қодирхон билан баъзида уруш, баъзида эса тинчлик ҳолатида бўлди. Ўртадаги ҳудудлар даъвоси, ерлик халқнинг султондан ёрдам сўраб қилган мурожаати, Бағдод халифаларининг гиж-гижлаш сиёсати ва бошқа шу каби омиллар тўқнашувларга сабаб бўлди. Чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, ички қаршиликларни бостиришда ўзаро ёрдамлашув ҳамда динни ёйиш байроғи остида ғазнавийларнинг жанубга, қорахонийларнинг шарқ ва шимолга йўналиши эса икки сулоланинг бош етакчилари ўртасида бир неча бор тинчлик ва бирлик битимлари тузилишига сабаб бўлди. Бу битмлар кўпчилик ҳолатда никоҳ келишувлари билан мустаҳкамланди.
| Mualliflar | Nurmuhamedov, Samariddin |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-12 |
| Jild | 3 |
| Son | 3 |
| Betlar | 119-126 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-3/15 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-3/15 · Maqolaning asl sahifasi
Турон, сулола, ғазнавийлар, султон Маҳмуд, қорахонийлар, хоқон, элак, элчи, Жархиён кўприги, халифа, мактуб, лақаблар
Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича…
XI аср туркий халқлар тарихида ислом таълимотининг тубдан ва мукаммал шаклланиш даврларидан бири ҳисобланади. Давлат қурилиши ва бошқаруви, шунингдек, “сиёсий муносабатларда рационалистик тафаккурни қўллаш ва “маданий…
Маҳмуд Замахшарий луғатшунослик соҳасида юқори баҳоланган, дунё олимлари эътироф этган олимлардан саналади. Унинг илмий меросида ўндан ортиқ турли йўналишдаги луғатлар мавжуд. Олим луғатлари орасида Хоразмшоҳ Алоуддавла…
“Pасм ал-мусҳаф” деганда Халифа Усмон ибн Аффон бошчилигида кўчиртирилган мусҳафларнинг имло услуби назарда тутилади. “Расм ал-мусҳаф”нинг аҳамияти шундаки, қадимдан барча мусулмон уламолари Қуръони каримни фақатгина…
Современные исторические исследования, зачастую не ограничиваются изучением сугубо исторических фактов и объектов материального наследия. Все более актуальными становятся исследования, посвященные изучению духовного…
Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган. Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр ва услубларда ёзилган бўлиб, унинг…
Мазкур мақолада «вужуҳ ва назоир» илмида ижод қилган олимлар, мазкур илмга оид асарлар, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилган. «Вужуҳ ва назоир» илми асосчиси саҳобий Ибн Аббос (р.а.)…
Мовороуннаҳр диёридан ислом илмлари борасида кўплаб олимлар етишиб чиқан. Улар тафсир, ҳадис, калом, тасаввуф, фиқҳ соҳалари ривожланишида Насаф, Кеш, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ўзига хос услубларни ишлаб чиқиб…
Бугунги кунда турли шаклларда юзага чиқаётган дунё миқёсдаги ихтилофлар исломий илмлар борасидаги Мовароуннаҳр илмий меросининг аҳамиятини яққолроқ намоён этмоқда. Уларни тадқиқ этишдаги энг устувор вазифалардан бири…
O'rta asrlar islom olamidagi shifoxona tizimining rivojlanishi butun dunyo bo'ylab zamonaviy shifoxona tizimiga ko'p jihatdan o'z ta'sirini ko'rsatdi. U ko‘chma shifoxonalar kabi o'z davri uchun innovatsion g‘oyalar va…