ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ТАФСИРИНИНГ ИЛК НАШРИ

CHUTMATOV, Jurabek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Бугунги кунда турли шаклларда юзага чиқаётган дунё миқёсдаги ихтилофлар исломий илмлар борасидаги Мовароуннаҳр илмий меросининг аҳамиятини яққолроқ намоён этмоқда. Уларни тадқиқ этишдаги энг устувор вазифалардан бири алломаларимиз меросини айри ҳолатларда эмас, балки мактаб сифатида яхлит ўрганиш, фикрий тадрижни баҳолаш, ворисийлик тамойилларини аниқлаш ва умумий хусусиятни белгилашдир. Яна бир долзарб масала эса бунинг учун имкон қадар ҳали қўлёзма ҳолида турган кўплаб асарларни илмий муомалага киритишдир. Ҳаким Термизийнинг дунё тадқиқотчилари томонидан «йўқолган» деб ҳисобланиб келаётган тафсирга оид асарининг топиб ўрганилиши ҳам Мовароуннаҳрдаги тафсир илми услубининг шаклланиш масалалари борасида қимматли хулосаларни тақдим этиши билан ғоятда қийматли бўлди. Ушбу асар ва умуман Термизийнинг Қуръон тафсирига оид мероси ўзида кўплаб муҳим хусусиятларни жамлайди. У, жумладан, ҳали Имом Мотуридийдан бир оз олдинроқ ақлий ва нақлий жиҳатларни жамлаши, шу билан бирга тафсир илми тарихида биринчилардан бўлиб ақлий ёки рай билан тафсир қилишнинг шартларини баён қилиши билан ҳам ажралиб туради. Асарнинг бундан бошқа ҳам муҳим хусусиятлари кўп бўлиб, Ҳаким Термизийнинг таниқли тадқиқотчиси Холид Заҳрий таъбири билан айтганда у улуғ кашфиёт сифатида баҳоланишга ҳақли. Ҳаким Термизийнинг ушбу тафсири Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида тадқиқ этилиб, «Китаб тафсир ал-Қуръон ал-мусамма баҳр ат-тафсир» номи билан араб тилида илк бор чоп қилинди. Унга «Ва талийҳи муқтатофат мин тафасийр ал-Ҳаким ат-Термизий ли-баъзил аят» номли қўшимча қисм ҳам киритилди. Ушбу асар Истанбулнинг «Дор ал-кутуб ал-арабийя» нашриётида 1444/2023 йилда нашр этилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarCHUTMATOV, Jurabek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar31-41
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/4

Kalit so‘zlar

тафсир, қўлёзма, Бурдур, Ҳаким Термизий, Мотуридий, Нажжор, Мовароуннаҳр, ақл, нақл, Истанбул

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar