Мовароуннаҳр ҳудудидан етишиб чиққан алломалар яратган бой илмий, диний-маърифий мерос қаторида тафсирлар, айниқса, ҳанафий мазҳаби уламолари томонидан ёзилган илмий тафсирларнинг аҳамияти беқиёс. Бу борада Мовароуннаҳр муфассирларининг тафсир илмида тутган ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки, уларнинг Қуръонга ёзилган шарҳларида иккита муҳим омил устувор ҳисобланган: биринчидан, Қуръонга қилинган Муҳаммад (с.а.в.), саҳобий ва тобиийларнинг шарҳлари, умуман, Қуръони карим билан боғлиқ тарқоқ ривоятларни жамлаб, Қуръонни имкон қадар муфассал тадқиқ этиб, шарҳлаш; иккинчидан, асл ислом моҳиятидан узилган турли диний ақидавий оқимларнинг фикр ва қарашларига илмий асосланган раддиялар беришда Қуръонни бош манба сифатида истифода этиб, ақидавий оятлар, фиқҳий масалаларни янада кенгроқ ёритиб бериш. Қуръон ва тафсир илмлари илмий тадқиқотларнинг янги мавзуси эмас. Уларнинг мазмуни, моҳияти, хусусиятлари ва турларини ўрганиш тегишли соҳа вакиллари тадқиқотларида катта ўрин эгаллаб келмоқда. Шунингдек, Қуръони каримни тафсир қилишда асосий ва қўшимча манбалар ҳамда ҳар бир муфассирнинг ўзига хос услуби мавжуд. Ушбу мақолада тафсир манбалари ҳамда мовароуннаҳрлик муфассирларнинг тафсир қилишдаги услублари тадқиқ этилган.
| Mualliflar | ALIMOV, Ahmadkhan |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-05-02 |
| Jild | 3 |
| Son | 4 |
| Betlar | 42-50 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-4/5 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-4/5 · Maqolaning asl sahifasi
Тафсир, таъвил, манба, муфассир, оят, ҳадис, Қуръон илмлари, муҳкам, муташобеҳ
Ушбу мақолада Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарини ёзишда Қуръони карим оятларидан фойдаланиши ва уларни шарҳлаш услублари очиб берилган. Бурҳониддин Марғиноний бутун олам мусулмонлари учун манфаатли асарлар…
Бугунги кунда турли шаклларда юзага чиқаётган дунё миқёсдаги ихтилофлар исломий илмлар борасидаги Мовароуннаҳр илмий меросининг аҳамиятини яққолроқ намоён этмоқда. Уларни тадқиқ этишдаги энг устувор вазифалардан бири…
Ushbu maqola XI asrda yashab ijod qilgan Muhammad ibn Аhmad Аbu Bakr Saraxsiyning hayoti va ilmiy merosiga bag‘ishlangan. Unda Saraxsiyning huquqshunos sifatida xizmatlari bayon etiladi. Saraxsiy islom huquqining…
Мазкур мақолада «вужуҳ ва назоир» илмида ижод қилган олимлар, мазкур илмга оид асарлар, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилган. «Вужуҳ ва назоир» илми асосчиси саҳобий Ибн Аббос (р.а.)…
Ўзбекистон қадимдан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва миллатлар яшаган ўлка ҳисобланади. Ушбу минтақада турли дин ва элат вакиллари ўзаро аҳил ва тинч-тотув, яшаб келганлари жуда кўплаб тарихий манбаларда қайд…
Современные исторические исследования, зачастую не ограничиваются изучением сугубо исторических фактов и объектов материального наследия. Все более актуальными становятся исследования, посвященные изучению духовного…
Tarixan musulmon va xristianlar o‘rtasida teologik munozara va raddiya an’analarida musulmon ilohiyotshunoslari muhim o‘rin tutgan. O‘z o‘tmishida turli dinlar va madaniyatlar beshigi bo‘lgan Samarqand viloyati…
Маҳмуд Замахшарий луғатшунослик соҳасида юқори баҳоланган, дунё олимлари эътироф этган олимлардан саналади. Унинг илмий меросида ўндан ортиқ турли йўналишдаги луғатлар мавжуд. Олим луғатлари орасида Хоразмшоҳ Алоуддавла…
Islomdagi firqalarning kelib chiqishiga islomdan boshqa din va e’tiqodlarning ham ta’siri katta bo‘lgan. Shu bois Imom Moturidiy o‘z tafsirida adashgan firqalar bilan bir qatorda islomdan boshqa turli diniy e’tiqod va…
Абу Лайс Самарқандий. мовароуннаҳрлик етук қомусий олим бўлиб, дин илмларининг бир қанча фанларида қимматли асарлар ёзиб, улкан илмий мерос қолдирган. Хусусан, олимнинг тафсир, ақида, тасаввуф ва фиқҳ илмлари бўйича…