Мақолада XII–XIII асрларда ёзилган «ал-Кашшоф», «Мадорик ат-танзил», «Анвор ат-танзил» каби машҳур тафсирларга шарҳ ва ҳошиялар ёзиш, тўлиқ тафсирлардан кўра маълум суралар тафсирига бағишланган асарлар ёзиш Темурийлар даврида анъанага айлангани, Қуръон илмларининг қироат, тажвид, расм ал-мусҳаф йўналишлари нисбатан жадал ривожлангани очиб берилган. Темурийлар давлатида илмий фаолият олиб борган Шамсиддин Самарқандийнинг қироат ва расми Мусҳаф илмларига оид, Муҳаммад Жазарийнинг тажвид илмига оид, Яъқуб Чархий, Саъдуддин Тафтазоний, Саййид Шариф Журжоний, Алоуддин Али Самарқандий, Хожа Муҳаммад порсо, Абдурраҳмон Жомийлар, Али Қушчининг тафсирга оид асарлари таҳлил этилган. Шунингдек, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек каби адиб ва астроном олимларнинг ўз асарларида Қуръон оятларига мурожаат қилиш услублари ёритилган. Шу билан бирга, Темурийлар даврида турли ҳажмдаги мусҳафларни кўчириш ишлари жадаллашгани, янги хат турларининг ихтиро этилишига доир маълумотлар келтирилган. Хулоса қисмида XIV–XV асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган тафсирларда асосан тил қоидалари ва балоғат илмларига оид мавзулар устувор бўлгани, бу даврда ёзилган аксар тафсирлар тафсир бир-раъй йўналишида ёзилгани таъкидланган.
| Mualliflar | Mustafayev, Doston |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2024-08-16 |
| Jild | 4 |
| Son | 2 |
| Betlar | 20-29 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2024-2/3 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2024-2/3 · Maqolaning asl sahifasi
Қуръон илмлари, тафсир, қироат, тажвид, балоғат, Темурийлар, расм ал-мусҳаф.
Мовароуннаҳр, Хуросон диёрларида VII/XIII асрда яшаб ижод қилган, ўз даврининг кўзга кўринган етук алломаси ҳисобланган Рукниддин Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Самарқандий усул ал-фиқҳ ва бошқа илмларда улкан мерос қолдирган…
Мовароуннаҳр уламолари фиқҳда ҳам, ақидада ҳам Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабига эргашиб, турли оқим ва фирқа вакиллари билан баҳс-мунозара қилиш орқали мазкур мазҳабни ўлкада ривожланиши ва кенг ёйилишига ҳисса қўшганлар…
XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илми ривожининг олтин даври ҳисобланади. Ҳанафий фиқҳи илмининг иккинчи йирик соҳаси «фуруъ ал-фиқҳ» илми бўлиб, у «усул ал-фиқҳ» илмида белгилаб берилган қоидалар асосида ишлаб…
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4802-сонли Қарори асосида ташкил этилган. Марказ олдига Имом Мотуридий ва унинг издошлари…
XII асрда Мовароуннаҳрда фаолият юритган ҳанафий мазҳаби намоёндаларидан бири Сирожиддин Ўший калом, фиқҳ ва ҳадис соҳаларида салмоқли илмий мерос қолдирган. Олимнинг ақида илмига бағишланган «Бад ал-амолий» асари…
Ushbu maqolada islom huquqida yoritib berilgan inson huquqlari va undagi institutsional sohalar haqida so‘z boradi. Inson huquqini amalda ta’minlashni xalqaro institutlar va asosiy xalqaro hujjatlarsiz tasavvur etib…
В статье речь идёт о деятельности Ходжа Ахрара (ХV в) как предводителя тариката накшбандийа, в частности, о заботе жизни простых людей (передача им земли, сокращения взимаемых налогов), примирении Темуридов при их ссоре…
Mazkur maqolada jahonda, xususan mamlakatimizda bugungi kunda dolzarb bo‘lib borayotgan oila va jamiyatdagi xotin-qizlar va bolalarga qarshi qaratilgan turli shakldagi zo‘ravonliklar va tazyiqlarning milliy…
Ўзбекистонда «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси» ташкил этилиши минтақадаги мусулмон аҳолининг диний-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутди. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Собиқ Иттифоқ ўзининг мусулмон…
Maqolada o‘rta asrlarda yashagan yetuk olim Abu Hafs Umar Najmuddin Nasafiyning hayoti va ijodi aks ettirilgan. Abu Hafs Nasafiyning ilmiy ijodiga bevosita ta’sir qilgan Nasaf vohasi haqida qisqacha ma’lumotlar…