Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2020 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4802-сонли Қарори асосида ташкил этилган. Марказ олдига Имом Мотуридий ва унинг издошлари меросини ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тарғиб қилиш, шу асосда ёш авлодни умуминсоний эзгу қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, «жаҳолатга қарши маърифат» ғояси остида исломнинг илм-маърифат, маънавий баркамоллик, тинчлик, тараққиёт ҳамда бунёдкорликка чорловчи ғояларини афкор оммага етказиш каби муҳим вазифалар қўйилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги кунга қадар Марказда аждодлар ҳаёти, илмий фаолияти ҳамда уларнинг асарларининг таржимасига доир 100дан ортиқ китоб ва рисолалар нашр этилди. Ушбу мақолада Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган йирик лойиҳалар, жумладан, Имом Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг ўзбек тилига таржимаси ҳамда «Китоб ат-Тавҳид» асарининг замонавий нашрлари ҳақида сўз боради.
| Mualliflar | Karimov, Jamoliddin |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2024-08-16 |
| Jild | 4 |
| Son | 2 |
| Betlar | 4-10 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2024-2/1 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2024-2/1 · Maqolaning asl sahifasi
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Таъвилот ал-Қуръон, Китоб ат-Тавҳид, Усул ад-дин, Баҳр ал-калом, Имом Зандавистий.
XII асрда Мовароуннаҳрда фаолият юритган ҳанафий мазҳаби намоёндаларидан бири Сирожиддин Ўший калом, фиқҳ ва ҳадис соҳаларида салмоқли илмий мерос қолдирган. Олимнинг ақида илмига бағишланган «Бад ал-амолий» асари…
Мовароуннаҳр уламолари фиқҳда ҳам, ақидада ҳам Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабига эргашиб, турли оқим ва фирқа вакиллари билан баҳс-мунозара қилиш орқали мазкур мазҳабни ўлкада ривожланиши ва кенг ёйилишига ҳисса қўшганлар…
В статье речь идёт о деятельности Ходжа Ахрара (ХV в) как предводителя тариката накшбандийа, в частности, о заботе жизни простых людей (передача им земли, сокращения взимаемых налогов), примирении Темуридов при их ссоре…
Мақолада XII–XIII асрларда ёзилган «ал-Кашшоф», «Мадорик ат-танзил», «Анвор ат-танзил» каби машҳур тафсирларга шарҳ ва ҳошиялар ёзиш, тўлиқ тафсирлардан кўра маълум суралар тафсирига бағишланган асарлар ёзиш Темурийлар…
Ўзбекистонда «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси» ташкил этилиши минтақадаги мусулмон аҳолининг диний-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутди. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Собиқ Иттифоқ ўзининг мусулмон…
Мовароуннаҳр, Хуросон диёрларида VII/XIII асрда яшаб ижод қилган, ўз даврининг кўзга кўринган етук алломаси ҳисобланган Рукниддин Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Самарқандий усул ал-фиқҳ ва бошқа илмларда улкан мерос қолдирган…
Zihin felsefesinin tartışmalı konuları içerisinde sayılabilecek olan kendilik problemi, tarihsel süreç içerisinde okunduğunda töz fikrinin kabulü veya reddi ile doğrudan ilişkili bir konu olarak görünmektedir. Descartes…
XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илми ривожининг олтин даври ҳисобланади. Ҳанафий фиқҳи илмининг иккинчи йирик соҳаси «фуруъ ал-фиқҳ» илми бўлиб, у «усул ал-фиқҳ» илмида белгилаб берилган қоидалар асосида ишлаб…
İbn Sa‘d’ın Kitâbu’t-Tabakâti’l-Kebîr isimli eseri tabakat türünün ilk örneği ve erken dönem kaynaklarından biri olması sebebiyle klasik kaynaklar arasında önemli bir yere sahiptir. Sünni kaynaklar içerisinde zikredilen…
Ushbu maqolada islom huquqida yoritib berilgan inson huquqlari va undagi institutsional sohalar haqida so‘z boradi. Inson huquqini amalda ta’minlashni xalqaro institutlar va asosiy xalqaro hujjatlarsiz tasavvur etib…