УСУЛ АЛ-ФИҚҲ ИЛМИДА РУКНУДДИН УБАЙДУЛЛОҲ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ

ABDULLAEV, Sunnatulla

Мотуридийлик · 2024-yil

Annotatsiya

Мовароуннаҳр, Хуросон диёрларида VII/XIII асрда яшаб ижод қилган, ўз даврининг кўзга кўринган етук алломаси ҳисобланган Рукниддин Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Самарқандий усул ал-фиқҳ ва бошқа илмларда улкан мерос қолдирган. Олим томонидан ёзилган асарлар унинг қанчалик даражада дунёқараши кенг, маърифати улуғ инсон эканини кўрсатади. Ҳозирги кунга қадар унинг қўлёзма шаклдаги асарлари тадқиқотчилдар томонидан ўрганилиб, ҳанафий фиқҳи ҳамда мотуридийлик таълимотига оид бирламчи манбалар қаторидан жой олган. Рукниддин Убайдуллоҳ Самарқандийнинг «Жоме ал-усул фи баён ал-қавоид ал-ҳанафия ва аш-шофеия фи усул ал-фиқҳ» номли китоби унинг энг машҳур асари бўлиб, унда икки фиқҳий мазҳаб ҳанафий ва шофеийларда баъзи масалаларга турли қарашлар орқали ечим берилиши ҳамда ҳукм чиқаришда қўлланиладиган услублар ҳақида сўз юритилган. Аллома мазкур асарни ёзишда Имом Мотуридий, Абу Бакр Аҳмад ибн Али Розий алЖассос, Абу Зубайд Дабусий ва бошқа шу каби олимларнинг асарларидан фойдаланган. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarABDULLAEV, Sunnatulla
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2024-08-16
Jild4
Son2
Betlar30-37
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-2/4

Kalit so‘zlar

Мовароуннаҳр, Хуросон, Бағдод, фиқҳ, усул ал-фиқҳ, калом, тафсир, балоғат, «Жоме алусул», «Зоҳирия», «Нурия».

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar