ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ МУТААССИБЛИКНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ ТАҲЛИЛИ

DAMINOV, Bakhodir

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Ўзбекистонда «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси» ташкил этилиши минтақадаги мусулмон аҳолининг диний-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутди. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Собиқ Иттифоқ ўзининг мусулмон давлатлари билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ислом динидан сиёсий мақсадларда фойдалана бошлади. Бу эса ўз навбатида совет ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай, ХХ асрнинг 70–80-йилларида хорижий давлатлардан келган айрим ёт ғоялар таъсирига тушган талабалар воситачилигида СССР ҳудудига диндан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ғояларининг кириб келишига, «замонавий мусулмон адабиёти»ни ўрганиш бўйича яширин ўқишлар ташкил этилишига ва Ўзбекистонда аҳолини диний-ижтимоий фаолликка чорловчи даъватларнинг ёйилишига олиб келди. Ушбу мақолада минтақада мустақилликка эришган давлатларда ислом динининг жамиятда қайта тикланиш жараёнлари Марказий Осиёнинг бешта республикаларида бир хил кечмагани, бунга айрим мутахассислар томонидан таъкидланганидек, биргина СССРнинг тарқалиб кетиши сабаб бўлмагани, бу ҳолат 1991 йилдан олдин ҳам долзарб бўлиб боргани сабабли жамиятларда мафкуравий хавфсизлик масалалари сўроқ остида қолдирилгани, мазкур жараёнда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва водий вилоятлари асосий роль ўйнагани, унинг таъсири Қирғизистоннинг жанубий ва Тожикистоннинг шимолий қисмларидаги диний-ижтимоий муҳитнинг ўзгаришига олиб келгани борасида фикрлар илгари сурилган.  

Maqola ma’lumotlari
MualliflarDAMINOV, Bakhodir
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-10
Jild4
Son1
Betlar105-112
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-1/12

Kalit so‘zlar

Совет иттифоқи, Ўзбекистон, ЎОҚМИ, мутаассиблик, сохта салафийлик, «Ҳизбут-таҳрир», «янги авлод даъватчилари», Абдували Мирзаев, Обид Назаров, Раҳматуллоҳ Аллома.

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar