ФАТВОНИНГ ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТИ

AbdurahmОnov, Yahyo

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада ХХI асрга келиб кундан-кунга турли кўринишларда намоён бўлаётган глобал ижтимоий муаммоларга ечимлар топишнинг механизмларидан бири бўлган диний фатво бериш мавзусига доир фикрлар билдирилади. Мақолада ижтимоий муаммоларнинг «жамият тараққиёти учун жиддий таҳдид» солаётган ва ўз ечимларини топишни талаб этаётган масала сифатида намоён бўлаётганлигига эътибор қаратилади ва социология фанининг тадқиқот усуллари қаторида мусулмон жамиятини бошқариш механизмларидан бири сифатида диний фатволарнинг ижтимоий ролига эътибор қаратилиши ҳам долзарб масалалар сирасига киритилиши лозимлиги очиб берилади. Жамиятда тинчлик-барқарорлик бардавомлигини таъминлашда мусулмон уламоларининг, муфтийларнинг чиқараётган фатволари мусулмонлар турмуш тарзини тартибли бошқариш жараёнида алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланади. Жаҳоннинг йирик ва машҳур фатво марказлари томонидан чиқарилаётган фатволарнинг муаммолар бўйича пайдо бўлаётган саволларга жавоб беришдаги роли ва ўрни мавзу бўйича амалга оширилган тадқиқот ишлари хулосалари асосида таҳлил қилинади.  

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAbdurahmОnov, Yahyo
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-10
Jild4
Son1
Betlar68-74
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-1/8

Kalit so‘zlar

ижтимоий, социал муаммо,cоциология, патология, анъанавий усул, социал дезорганизация ёндашуви, функционал ёндашув, альтернатив ёндашув, объектив ва конструктив ёндашувлар.

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar