УСУЛ АЛ-ФИҚҲДА СУННАТ ТУШУНЧАСИ ВА ҲАДИСЛАРНИНГ ДАРАЖАСИГА КЎРА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

KHAKIMOVA, Nigora

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада суннат атамасининг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда ислом ҳуқуқида қўлланилиши мазҳаблар ёндашуви мисолида очиб берилган. Бугунги кунда усул ал-фиқҳ илмида қўлланиладиган суннат атамаси расман Имом Шофеийнинг «ар-Рисола» асари ёзилганидан сўнг истеъмолга киритилган. Мақолада бу даврга қадар суннат сўзи ўзининг луғавий ва фиқҳий маъноларида Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида ва саҳобийлар томонидан қўлланилгани мақолада ёритиб берилган. Суннат атамасини ислом ҳуқуқида қўлланиши борасидаги қарашларни атрофлича таҳлил қилиш бу истилоҳни фиқҳнинг барча соҳаларида тўғри қўллаш учун зарур ҳисобланади. Мақолада ислом ҳуқуқининг асосий манбаларидан бири бўлган суннатда муттасил ҳадисларнинг қўлланилиши очиб берилган. Муттасил ҳадислар ҳанафий мазҳабида мутавотир, машҳур ва оҳод турларга ажратиб ўрганилади. Ҳадисларнинг бундай таснифланиши улардан ижтиҳод жараёнида ҳужжат сифатида фойдаланиш асосларини белгилаб беради.  

Maqola ma’lumotlari
MualliflarKHAKIMOVA, Nigora
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-10
Jild4
Son1
Betlar57-67
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-1/7

Kalit so‘zlar

мутавотир, машҳур, оҳод, ҳадис, суннат, усулул фиқҳ, умум, хос.

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar