МУҲАММАД ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ «ТАҲСИЛ НАЗОИР АЛ-ҚУРЪОН» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

FAKHRIDDINOV, Zafar

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Таҳсил назоир ал-Қуръон» асарининг мавжуд қўлёзмалари манбашунослик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда асарнинг ҳозирги кунгача маълум бўлган икки нусхаси – Искандария (Баладия кутубхонаси, 3585ج/II) ва Қоҳира (Дар ал-кутуб ал-Мисрийя, 19516ب) қўлёзмалари тузилиши, ҳажми, хат тури, котиблари, сақланиш жойи ва тарихий хусусиятлари бўйича батафсил тавсифланади. Таҳлил давомида Искандария нусхаси уч асар жамланган тўпламнинг ўртасида жойлашгани боис яхши сақланиб қолгани, Қоҳира нусхаси эса 1936 йилда Маҳмуд Ҳамдий томонидан Искандария нусхасидан кўчирилгани ва таркибида қўшимча икки асар мавжудлиги аниқланган. Тадқиқот жараёнида турли манбалардаги рақамлар, ўлчамлар, саналар ва котиб исмларидаги тафовутлар қиёсий ўрганилиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари илмий асосланди. Натижада, асарнинг қўлёзма анъанасига оид батафсил тавсиф ва аниқликлар илмий муомалага киритилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarFAKHRIDDINOV, Zafar
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-08-17
Jild5
Son2
Betlar43-50
TilIngliz
DOI10.65944/cxep7j91

Kalit so‘zlar

Муҳаммад Ҳаким Термизий, Таҳсил назоир ал-Қуръон, Искандария нусхаси, Қоҳира нусхаси, қўлёзма, манбашунослик, котиб, Баладия кутубхонаси

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar