«САҲИҲИ МУСЛИМ» АСАРИНИНГ ҲАДИСИЛМИДА ТУТГАН ЎРНИ

KHOSHIMOV, Oybek

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада ҳадис илмида энг нуфузли тўпламлардан бири бўлган Имом Муслимнинг «Саҳиҳи Муслим» асарининг яратилиш жараёни, унда жамланган ҳадисларнинг саҳиҳлигини таъминлашда қўлланган методлар, ҳамда асар муқаддимасининг илмий ва манбавий аҳамияти таҳлил этилади. Муаллиф томонидан 300 мингга яқин ҳадис ичидан саралаб олинган ва 15 йиллик изланиш натижасида вужудга келган ушбу тўпламда ҳадислардан ташқари ҳадисларнинг саҳиҳлигига қаратилган талаблар ва мезонлар ҳам ўз аксини топган. Мақолада «Саҳиҳи Муслим» асаридаги ҳадислар сонига доир қарама-қарши фикрлар (такрорсиз 3033та, такрорлар билан 7515-12000та) ҳамда бобларга ажратилиш масаласи муҳокама қилинади. Асар муқаддимаси алоҳида эътиборга сазовор бўлиб, у саҳиҳ ҳадисни заифидан ажратиш усуллари, ровийлар юзасидан ишонч мезонлари ва ҳадис қабул қилиш шартларини қамраб олади. Шу билан бирга, Имом Муслимнинг «ал-Асоми ва-л-куно», «ат-Тамйиз», «Рижол Урва ибн Зубайр», «ал-Мунфаридот вал-Вуҳдон» ва «ат-Табақот» каби бошқа асарлари мазмуни, уларнинг тарихи ва ҳадисшуносликдаги методологик ўрни ҳақида ҳам маълумот берилади. Мақоланинг муҳим жиҳатларидан бири – «Саҳиҳи Муслим» тўпламини бошқа ҳадис тўпламлари билан қиёсий таҳлил қилиш орқали унинг илмий қийматини намоён қилишдир. Шунингдек, Имом Муслимнинг ҳадис илмига қўшган ҳиссаси ва бу асарнинг тадқиқотчилар учун муҳим манба сифатидаги аҳамияти атрофлича ёритилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarKHOSHIMOV, Oybek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-08-17
Jild5
Son2
TilIngliz
DOI10.65944/3rpbyt12

Kalit so‘zlar

Саҳиҳи Муслим, ҳадис, саҳиҳ, заиф, муқаддима, ҳадис шайхлари

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar