ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА АЁЛЛАРНИ ЭКСТРЕМИСТИК ҒОЯЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ТАҲДИДИ: ТАҲЛИЛ ВА ХУЛОСАЛАР

ELMIRZAYEV, Farrukh

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақола экстремистик гуруҳларнинг ижтимоий тармоқларда хотин-қизларни қандай қилиб нишонга олиши жараёнларини таҳлил қилишга қаратилган. Сўнгги йилларда интернет экстремистлар учун ёллаш ва радикаллашув воситасига айланиб, уларнинг аёллар ўртасида қўллаб-қувватловчи муҳит яратишга бўлган уринишлари ортиб бормоқда. Тадқиқот жараёнида етакчи ижтимоий медиа платформаларида аёлларни ёллаш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган постлар ва контентлар таҳлил қилинди. Тадқиқот методологияси сифатида қиёсий таҳлилдан фойдаланилиб, бир қатор ижтимоий тармоқлардаги постлар, хештеглар ва визуал контентлар ўрганилди. Шу билан бирга, аёллар ўртасида кибермаконда кенг тарқалаётган гендер нотенглик ва патриархал стереотиплар – аёлларни уй ишларига, эркакларни эса етакчиликка мос келади деган анъанавий қарашлар ҳамда экстремистлар томонидан хотин-қизларга таъсир ўтказиш мақсадида ишлатилган методлар таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари экстремистик гуруҳларнинг аёлларни ёллашда шахсий ва жамиятдаги заифликларидан фойдаланишини кўрсатди. Бу гуруҳлар аёлларнинг психологик эҳтиёжларини эксплуатация қилиш орқали ўз таъсирини ўтказмоқда. Тадқиқот натижалари жамиятда рақамли саводхонликни ривожлантириш ва виртуал оламдаги фойдаланувчиларга зарур кўникмаларни ўргатишнинг аҳамиятини таъкидлайди. Ушбу кўникмаларни ошириш орқали жамият экстремистик таъсирларга қарши тура оладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга кўмаклашади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarELMIRZAYEV, Farrukh
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-08-17
Jild5
Son2
Betlar33-42
TilIngliz
DOI10.65944/9vadyy77

Kalit so‘zlar

онлайн ёллаш, кстремистик тармоқлар, тарғибот стратегиялари, экстремизм, тармоқдаги хавфлар, радикал ғоялар, гендер муаммолари, манипуляция усуллари, моносфера муҳити

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar