ХАТИБ БАҒДОДИЙ АСАРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ТАСНИФИ

Hhakimova, Nigora, Yodgorova, Soliha

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Мақолада бағдодлик муҳаддис ва муаррих Хатиб Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти у ёзган асарлар асосида таҳлил қилинади. Муҳаддиснинг ҳадис санади, ҳадис усули, ҳадис ровийлари, ҳадис ёзиб олиш учун қўйилган шартлар, илм сафари, усул ал-фиқҳ, одоб-ахлоқ ва яна бир қанча мавзуларда ёзилган асарлари мавжуд экани аниқланган. Олимнинг ҳадис илми соҳасига қўшган ҳиссаси, у тасниф қилган асарлар классик ва замонавий манбалар асосида атрофлича ўрганилган ҳамда илмий асосда хулоса қилинган. Шунингдек, олимнинг «ал-Фасл лил васл ал-мудраж фин-нақл» асари мудраж ҳадислар бўйича ёзилган биринчи асар бўлса, «ал-Жоме ли одоб ас-соме» асари эса ҳадис ўрганиш ва ўргатишда шогирд ва уларнинг устозлари амал қилиши ва қўллаши лозим бўлган қоида ва усуллар батафсил асослаб берилган энг қимматли илк манба экани асослаб берилади. Ушбу асарлар ҳадисшунослик соҳасидаги биринчи асарлар бўлгани ва бугунги кунгача етиб келганидан Хатиб Бағдодийдан кейинги даврдаги муҳаддислар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган. Бундан ташқари, унинг «ал-Кифоя», «Тариху Бағдод», «ал-Фақиҳ ва ал-мутафаққиҳ», номли асарлари энг машҳур асарлари ҳисобланади. Мазкур мақолада Хатиб Бағдодийнинг ҳадис илми бўйича илмий асосланган қарашлари очиб берилган ҳамда ҳадисшунослик соҳасида ўзига хос янги йўналишни бошлаб бергани асосланган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarHhakimova, Nigora, Yodgorova, Soliha
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-26
Jild5
Son1
Betlar105-113
TilIngliz
DOI10.47980/sk6xkm50

Kalit so‘zlar

Хатиб, муҳаддис, муаррих, ҳадис, фиқҳ, ҳофиз, Бағдод, ҳадис усули, ровий, тарих, қўлёзма, Зоҳирия кутубхонаси

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar