«КИТОБ АЛ-ОЛИМ ВАЛ-МУТААЛЛИМ» АСАРИ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ОИД ДАСТЛАБКИ АҚИДАВИЙ МАНБА

PRIMOV, Soatmurod

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

«Китоб ал-олим вал-мутааллим» асари ҳанафий мазҳабига оид дастлабки муҳим ақидавий манбаларидан ҳисобланади. Чунки, мазкур асардаги эътиқодий масалалар бевосита ҳанафий мазҳаб асосчиси Имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди Абу Муқотил Самарқандий ўртасида савол-жавоб тарзида баён қилинган. Шу билан бирга, ўтмишда ҳам, ҳозирги кунда ҳам баъзи тоифалар ёки оқимлар ўзларининг нотўғри ақидавий қарашларини исботлаш мақсадида мазкур асар муаллифи Имом Абу Ҳанифа эканига шубҳа билдиради ва бунинг тасдиғи сифатида бир қанча асоссиз фикрларни ўртага ташлайди. Чунки, мазкур асарда уларнинг қарашларига раддиялар берилган. Aҳли сунна уламолари бир нечта қўлёзмаларда келган асарнинг ровийлари санади асосида ҳақиқатда асар муаллифи Имом Абу Ҳанифа эканини исботлаб берганлар. Мазкур асарларнинг қиймати ва муҳимлиги унда баён қилинган эътиқодий масалалар ҳозирги кундаги кўпгина ақидавий ихтилофларга ечим бўлади ҳамда адашган тоифа ва оқимларга раддия бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, муаллиф шогирдига мусулмон киши ҳаётида зарур бўлган ва фойдали маслаҳатларини бериш билан бирга маълум ақидавий масалаларда адашган тоифаларнинг хатоларини ҳаётий мисоллар асосида ҳам баён қилган. Шунингдек, ўша даврда эътиқодий масалаларга оид ихтилофлар ҳозирги кунда ҳам такрорланиб турибди. Шу жиҳатдан, асарда баён қилинган эътиқодий масалаларни бугунги кунда оммага тушунарли бўлган услуб ва шаклда шарҳлаш ва изоҳлар бериш соҳа мутахассисларининг олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarPRIMOV, Soatmurod
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-26
Jild5
Son1
Betlar94-104
TilIngliz
DOI10.47980/vq46f560

Kalit so‘zlar

Ақида, усул ад-дин, усул ал-фиқҳ, носих, мансух, санад, қўлёзма, иржо, калом илми, насс

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar