Беруний бир неча динлар тарихи ва таълимотини ўрганган бўлиб, бизга олим фаннинг турли соҳалари қаторида диншуносликка ҳам салмоқли ҳисса қўшганини, таъбир жоиз бўлса, ушбу фаннинг шаклланишида катта роль ўйнаганини таъкидлаш имконини беради. Шу билан бирга, биз Беруний диншунослигининг ўзига хос томонларини ҳам аниқлаш, ўрганиш зарур деб ҳисоблаймиз. Яъни, у дин масалаларини қандай тамойиллар асосида тадқиқ қилишга уринган? Бу жараёнда у ишонган, таянган, хулосаларга келишида асос вазифасини ўтаган ғоялар қайсилар эди? Уни бошқа диншунослардан ажратиб турадиган ўзига хос жиҳатлар нималардан иборат бўлган? каби саволларга жавоб берилади. Шунингдек, мақолада Беруний томонидан бошқа динларни ўрганишда қўлланилган услублар илк бор илмий ўрганилиб, таснифланган ҳамда бут ва санамлар, урф-одатлар, муқаддас китоблар, яратилиш, руҳ ва жинлар, қибла, дафн маросимлари, диний рамзлар каби масалалар, шунингдек, браҳманлик, буддавийлик, зардуштийлик, монийлик, юнон динлари, яҳудийлик, христианлик, собиийлик, Хоразм динлари, араб кўпхудолиги ва ислом борасида келтирган фикрлари илмий тадқиқ қилинган. Шу сабабли ҳам биз К.Атаман ҳамда Г.Каурларнинг Жеффери томонидан Берунийнинг диншунослиги тўлиқ очиб берилмаган, деган фикрларига (Kemal Ataman, 2008:59) қўшилган ҳолда мақолада Беруний диншунослигининг асосий йўналиши бўлмиш қиёсийлик жиҳатини очиб беришга эътибор қаратдик.
| Mualliflar | Abdulhayeva, Zilola, Nishanova, Dildora |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2026-01-26 |
| Jild | 5 |
| Son | 1 |
| Betlar | 60-66 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/yypzrz06 |
DOI: 10.47980/yypzrz06 · Maqolaning asl sahifasi
Абу Райҳон Беруний, диншунослик, қиёсий диншунослик, «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асари
Ушбу мақолада буюк олим ва давлат арбоби Султон Улуғбекнинг ҳаёти, илмий мероси ва Самарқандда барпо этган таълим масканлари хусусида сўз юритилади. Хусусан, Самарқандда 1417–1420 йилларда қурилган Улуғбек мадрасаси…
Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу…
موضوع هذا البحث هو إلقاء الضوء على إمام من أئمة الماتريدية الأوائل الذين ظلوا مجهولين حتى وقت قريب؛ هو أبو الحسين البشاغري، من علماء القرن الرابع الهجري كما حققناه هنا، وهو صاحب كتاب هام في تاريخ علم الكلام وهو كتاب…
This article analyzes the theological and socio-cultural discourse surrounding epidemics in Christianity and Islam, exploring how religious sources and traditions have influenced public health policies during global…
Ушбу мақолада Шайбонийлар сулоласи ҳукмдори Убайдуллоҳхонга (1533–1540) нисбат берилган асарлар, уларнинг муаллифлари, манба сифатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунгача сақланиб қолган қўлёзмалари таҳлил қилинади…
Мазкур мақолада Япония давлатчилиги тарихида турли динларнинг тарқалиш жараёни, ушбу жараёнга империя сиёсатининг таъсири ҳамда маҳаллий эътиқод – синтоизмнинг давлат ислоҳотларидаги ўрни ва вазифаси атрофлича таҳлил…
«Китоб ал-олим вал-мутааллим» асари ҳанафий мазҳабига оид дастлабки муҳим ақидавий манбаларидан ҳисобланади. Чунки, мазкур асардаги эътиқодий масалалар бевосита ҳанафий мазҳаб асосчиси Имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди…
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик…
Мақолада бағдодлик муҳаддис ва муаррих Хатиб Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти у ёзган асарлар асосида таҳлил қилинади. Муҳаддиснинг ҳадис санади, ҳадис усули, ҳадис ровийлари, ҳадис ёзиб олиш учун қўйилган шартлар, илм…
Ушбу мақолада буюк мутасаввиф, тасаввуф таълимотининг намоёндаси, Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг йирик вакили Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийнинг ҳаёти, илмий-маънавий фаолияти ва ирфоний мероси атрофлича таҳлил…