Ушбу мақолада буюк мутасаввиф, тасаввуф таълимотининг намоёндаси, Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг йирик вакили Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийнинг ҳаёти, илмий-маънавий фаолияти ва ирфоний мероси атрофлича таҳлил қилинади. Унинг суфийликдаги ўрни, мазмунан бой ва руҳий тарбияга асосланган мероси нафақат Марказий Осиёда, балки ислом оламининг турли минтақалари, жумладан, Онадўлига ҳам кенг таъсир кўрсатгани ёритилади. Мақолада алоҳида равишда Саййид Бурҳониддин Термизийнинг Онадўлининг буюк арбоблари – Мавлоно Жалолиддин Румий ва Султон Валад шахсияти ва ижодига кўрсатган бевосита ва билвосита таъсири илмий асосда тадқиқ этилади. Хусусан, Мавлоно Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий», «Фийҳи мо фийҳи» каби асарлари ҳамда Султон Валаднинг «Валаднома», «Рубобнома», «Маориф» каби ирфоний асарларида Саййид Бурҳониддин Термизийнинг руҳий тарбияси, иршод услуби ва таълимотнинг таъсири аниқ намоён бўлиши кўрсатиб берилади. Ушбу асарларда устоз-шогирд муносабатлари, суфиёна тарбиянинг методологик асослари, қалбни поклаш, комиллик сари интилиш каби мавзулардаги умумийлик ва уйғунликлар таҳлил этилади.Мақоланинг яна бир муҳим жиҳати – Саййид Бурҳониддин Термизий ва Султон Валад қаламига мансуб «Маориф» асарларини қиёсий матншунослик ва ирфоний таҳлил асосида ўрганишга бағишланган. Ушбу икки асардаги мавзулар доираси, адабий-услубий хусусиятлар, луғавий ва иборавий қурилиш, ирфоний символлар ва маънавий тарбия билан боғлиқ ғоялар ўзаро солиштирилади. Шундай қилиб, икки мутафаккирнинг асарлари ўртасидаги методологик умумийликлар ва фарқли жиҳатлар очиб берилади.
| Mualliflar | JAMAHMATOV, Karomiddin |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2026-01-26 |
| Jild | 5 |
| Son | 1 |
| Betlar | 21-27 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2025-1/3 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2025-1/3 · Maqolaning asl sahifasi
Мовароунннаҳр, Онадўли, маърифат, манбашунослик, Термизий, Султон Валад, тасаввуфий манбалар, генезис
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик…
Мақола Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-калом» асарининг манбавий асосларини, унинг илмий аҳамиятини ва тарихий контекстини ўрганишга бағишланган. Асар, у яратган замон ва макон доирасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, калом…
Мазкур мақолада Япония давлатчилиги тарихида турли динларнинг тарқалиш жараёни, ушбу жараёнга империя сиёсатининг таъсири ҳамда маҳаллий эътиқод – синтоизмнинг давлат ислоҳотларидаги ўрни ва вазифаси атрофлича таҳлил…
Ўзбекистон ҳудуди тарихан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва этник гуруҳлар учун муқим маскан бўлиб келган. Минтақанинг ижтимоий-маданий тузилишида динлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро мулоқот, бағрикенглик ва…
This article analyzes the theological and socio-cultural discourse surrounding epidemics in Christianity and Islam, exploring how religious sources and traditions have influenced public health policies during global…
Абул Қосим Замахшарийнинг (1075–1144) “ал-Муфассал фи санъат ал-иъроб” грамматик рисоласи классик араб тилида ёзилган филологик асарлардан ҳисобланади. Ушбу мақола асарнинг ёзилиш тарихи, маданий ва филологик асослари…
Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу…
Жануби-шарқий Осиё ва араб халқлари ўртасида ўзаро савдо муносабатларининг қадим даврларданоқ йўлга қўйилганлиги ҳижрий биринчи асрда архипелагга савдогарлар орқали ислом динининг кириб келишига сабаб бўлган. Шундай…
Беруний бир неча динлар тарихи ва таълимотини ўрганган бўлиб, бизга олим фаннинг турли соҳалари қаторида диншуносликка ҳам салмоқли ҳисса қўшганини, таъбир жоиз бўлса, ушбу фаннинг шаклланишида катта роль ўйнаганини…
Алихонтўра Соғунийнинг (1885–1976) илмий мероси ўзи ёзган асарлар ҳамда у томонидан таржима қилинган китоблардан иборат. Мазкур мақолада олим қаламига мансуб “Шифо ал-илал”, “Туркистон қайғуси”, “Тарихи Муҳаммадий”…