Ўзбекистон ҳудуди тарихан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва этник гуруҳлар учун муқим маскан бўлиб келган. Минтақанинг ижтимоий-маданий тузилишида динлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро мулоқот, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик анъаналари устувор ўрин тутади. Бу ҳолатни тарихий манбаларда турли даврлар контекстида қайд этилган қатор далиллар тасдиқлайди.Ўтмишда ва ҳозирда ҳам жамиятда мавжуд турли конфессиялар ўртасида муайян устунликка йўл қўйилмаган, балки ҳар бирига эътиқод эркинлиги таъминланган ҳолда, диний хилма-хиллик мувозанатли ва инклюзив ижтимоий барқарор муҳит намоён бўлиб келган. Халқлар ва миллатлар ўзаро ҳурмат, динлараро муроса ва маданий мулоқот асосида биргаликда ҳаёт кечиришган. Бу эса Ўзбекистонда бағрикенглик ва диний плюрализмнинг мустаҳкам илдиз отганидан далолат беради.Ушбу мақолада Ўзбекистонда миллий меросимиз асосидаги диний бағрикенглик тамойиллари ҳамда демократик жамият қуриш жараёнларида ёшлар тарбиясида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий асослари ҳақида фикр юритилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маърузаларида кўтарилган ёшлар таълими ва тарбияси билан боғлиқ долзарб масалалар ўрганилган. Президент илгари сурган фикрлар асосида ёшлар тарбиясида экстремизм ва радикализмга қарши курашнинг маънавий-маърифий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш ҳақида фикр юритилган ҳамда бу борада энг муҳим омил жаҳолатга қарши маърифат билан курашнинг аҳамияти ҳам таҳлил қилинган.
| Mualliflar | Yusupova, Nigora |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2026-01-26 |
| Jild | 5 |
| Son | 1 |
| Betlar | 4-10 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/ymz6je14 |
DOI: 10.47980/ymz6je14 · Maqolaning asl sahifasi
таълим, маърифат, радикализм, жаҳолат, миллий ғоя, динийлик, бағрикенглик, маънавият, ҳуқуқий онг, давлат, демократик, ҳуқуқийлик, ижтимоийлик, дунёвийлик, тинчлик
Мақола Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-калом» асарининг манбавий асосларини, унинг илмий аҳамиятини ва тарихий контекстини ўрганишга бағишланган. Асар, у яратган замон ва макон доирасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, калом…
Абул Қосим Замахшарийнинг (1075–1144) “ал-Муфассал фи санъат ал-иъроб” грамматик рисоласи классик араб тилида ёзилган филологик асарлардан ҳисобланади. Ушбу мақола асарнинг ёзилиш тарихи, маданий ва филологик асослари…
Ушбу мақолада буюк мутасаввиф, тасаввуф таълимотининг намоёндаси, Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг йирик вакили Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийнинг ҳаёти, илмий-маънавий фаолияти ва ирфоний мероси атрофлича таҳлил…
Жануби-шарқий Осиё ва араб халқлари ўртасида ўзаро савдо муносабатларининг қадим даврларданоқ йўлга қўйилганлиги ҳижрий биринчи асрда архипелагга савдогарлар орқали ислом динининг кириб келишига сабаб бўлган. Шундай…
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик…
Алихонтўра Соғунийнинг (1885–1976) илмий мероси ўзи ёзган асарлар ҳамда у томонидан таржима қилинган китоблардан иборат. Мазкур мақолада олим қаламига мансуб “Шифо ал-илал”, “Туркистон қайғуси”, “Тарихи Муҳаммадий”…
Мазкур мақолада Япония давлатчилиги тарихида турли динларнинг тарқалиш жараёни, ушбу жараёнга империя сиёсатининг таъсири ҳамда маҳаллий эътиқод – синтоизмнинг давлат ислоҳотларидаги ўрни ва вазифаси атрофлича таҳлил…
В статье раскрываются опыт и результаты реформ в религиозной сфере Узбекистана, в частности, в области религиозного образования и просвещения. Подробно описана система религиозного образования, которую можно разделить…
This article analyzes the theological and socio-cultural discourse surrounding epidemics in Christianity and Islam, exploring how religious sources and traditions have influenced public health policies during global…
Мақолада уйғониш даври шарқ мамлакатларида диний илмларнинг ривож топиши, буюк алломалар ва мутафаккирларнинг асарлари ушбу даврга оид илмлар ҳақидаги фикрлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, уйғониш даврида шарқда бўлган…