Мазкур мақолада Япония давлатчилиги тарихида турли динларнинг тарқалиш жараёни, ушбу жараёнга империя сиёсатининг таъсири ҳамда маҳаллий эътиқод – синтоизмнинг давлат ислоҳотларидаги ўрни ва вазифаси атрофлича таҳлил этилган. Синтоизм Япония маданияти ва сиёсий тизимида нафақат марказий диний тизим сифатида, балки шаҳар ва қишлоқ миқёсидаги анъанавий тузилмаларни бирлаштирувчи, инсоний ва ижтимоий якдилликни таъминловчи омил сифатида намоён бўлгани кўрсатилади.Шунингдек, мамлакатда иккинчи муҳим конфессия ҳисобланган буддавийликнинг Япония маънавий ҳаётидаги янгилик сифатидаги ўрни, Хитой маданиятининг келишига воситачилик қилгани ва ижтимоий-сиёсий жараёнларга таъсири каби уч асосий жиҳатига алоҳида эътибор қаратилган.Буюк географик кашфиётлар туфайли Японияга христианлик кириб келди, айниқса, католиклик таълимотини тарғиб қилган изуит роҳиблари орқали аҳоли томонидан қабул қилина бошлади. Бу жараёнда христианлик рамзлари маҳаллий буддавий ва синтоист анъаналар билан сингдириб борилган, масалан, Будда бутлари Исо Масиҳ тимсолига, «ками»лар эса 12 апостолга тенглаштирилган.Японияда ислом динининг пайдо бўлиши XVIII аср бошларига тўғри келади. Маҳаллий аҳоли ислом ҳақида илк маълумотларни христиан миссионерлари орқали олган. Айрим тадқиқотчилар исломий тушунчаларни япон анъаналари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилганлар.
| Mualliflar | ERNAZAROV, Odiljon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2026-01-26 |
| Jild | 5 |
| Son | 1 |
| Betlar | 37-43 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/ta7gvv37 |
DOI: 10.47980/ta7gvv37 · Maqolaning asl sahifasi
Кожики, Ниҳон Сёки, ками, Маданият ишлари бўйича агентлик, «Диний юридик шахслар тўғрисида»ги қонун
This article analyzes the theological and socio-cultural discourse surrounding epidemics in Christianity and Islam, exploring how religious sources and traditions have influenced public health policies during global…
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик…
Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу…
Ушбу мақолада буюк мутасаввиф, тасаввуф таълимотининг намоёндаси, Мовароуннаҳр тасаввуф мактабининг йирик вакили Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизийнинг ҳаёти, илмий-маънавий фаолияти ва ирфоний мероси атрофлича таҳлил…
Беруний бир неча динлар тарихи ва таълимотини ўрганган бўлиб, бизга олим фаннинг турли соҳалари қаторида диншуносликка ҳам салмоқли ҳисса қўшганини, таъбир жоиз бўлса, ушбу фаннинг шаклланишида катта роль ўйнаганини…
Мақола Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-калом» асарининг манбавий асосларини, унинг илмий аҳамиятини ва тарихий контекстини ўрганишга бағишланган. Асар, у яратган замон ва макон доирасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, калом…
Ушбу мақолада буюк олим ва давлат арбоби Султон Улуғбекнинг ҳаёти, илмий мероси ва Самарқандда барпо этган таълим масканлари хусусида сўз юритилади. Хусусан, Самарқандда 1417–1420 йилларда қурилган Улуғбек мадрасаси…
Ўзбекистон ҳудуди тарихан турли динларга эътиқод қилувчи халқлар ва этник гуруҳлар учун муқим маскан бўлиб келган. Минтақанинг ижтимоий-маданий тузилишида динлар ва элатлар ўртасидаги ўзаро мулоқот, бағрикенглик ва…
موضوع هذا البحث هو إلقاء الضوء على إمام من أئمة الماتريدية الأوائل الذين ظلوا مجهولين حتى وقت قريب؛ هو أبو الحسين البشاغري، من علماء القرن الرابع الهجري كما حققناه هنا، وهو صاحب كتاب هام في تاريخ علم الكلام وهو كتاب…
Абул Қосим Замахшарийнинг (1075–1144) “ал-Муфассал фи санъат ал-иъроб” грамматик рисоласи классик араб тилида ёзилган филологик асарлардан ҳисобланади. Ушбу мақола асарнинг ёзилиш тарихи, маданий ва филологик асослари…