Ушбу мақолада буюк олим ва давлат арбоби Султон Улуғбекнинг ҳаёти, илмий мероси ва Самарқандда барпо этган таълим масканлари хусусида сўз юритилади. Хусусан, Самарқандда 1417–1420 йилларда қурилган Улуғбек мадрасаси ҳақиқий академик марказ сифатида таърифланади. Улуғбек мазкур мадрасанинг ҳар бир жиҳатини шахсан назорат қилган, муаллимлар танловига алоҳида эътибор қаратган. Шоир ва тарихчиларнинг асарларида у олиму фозил, адолатли ва илмпарвар подшоҳ сифатида тасвирланади. Мақолада Ғиёсиддин Жамшид Кошийнинг отасига ёзган мактуби ҳам таҳлил қилиниб, у орқали Улуғбек давридаги илмий муҳит, олимлар ўртасидаги мунозаралар, расадхона қурилиши ва илм-фанга бўлган юксак эътибор ёритилади. Мактубдаги баъзи маълумотлар бошқа манбаларда учрамайдиган ноёб тарихий далиллар ҳисобланади. Шунингдек, Улуғбек томонидан мадраса ва олимларни моддий рағбатлантириш тизими ҳақида батафсил маълумот берилади. Ушбу таҳлиллар орқали Улуғбек фаолиятининг кўпқиррали жиҳатлари, унинг ислом оламидаги ўрни ва илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси чуқур ёритилади. Мақолада ислом цивилизацияси маркази пештоқига Улуғбек мадрасасидан андоза олиш зарурлиги илмий асослаб, унинг тарихий ва маънавий аҳамиятини очиб берилди.
| Mualliflar | Islomov, Shahzod |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2026-01-26 |
| Jild | 5 |
| Son | 1 |
| Betlar | 67-73 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/8kwa4e46 |
DOI: 10.47980/8kwa4e46 · Maqolaning asl sahifasi
Улуғбек мадрасаси, расадхона, Зижи Кўрагоний, Самарқанд, астрономия, Ислом цивилизацияси маркази, маданий мерос, Восифий, Самарқандий, Навоий, Бобур
موضوع هذا البحث هو إلقاء الضوء على إمام من أئمة الماتريدية الأوائل الذين ظلوا مجهولين حتى وقت قريب؛ هو أبو الحسين البشاغري، من علماء القرن الرابع الهجري كما حققناه هنا، وهو صاحب كتاب هام في تاريخ علم الكلام وهو كتاب…
Беруний бир неча динлар тарихи ва таълимотини ўрганган бўлиб, бизга олим фаннинг турли соҳалари қаторида диншуносликка ҳам салмоқли ҳисса қўшганини, таъбир жоиз бўлса, ушбу фаннинг шаклланишида катта роль ўйнаганини…
Ушбу мақолада Шайбонийлар сулоласи ҳукмдори Убайдуллоҳхонга (1533–1540) нисбат берилган асарлар, уларнинг муаллифлари, манба сифатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунгача сақланиб қолган қўлёзмалари таҳлил қилинади…
Бугунги кунда диний ксенофобия ва исломофобия феноменларини тадқиқ этиш, унинг глобаллашув давридаги таъсири ва олдини олиш йўлларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада келтирилган маълумотлар ушбу…
«Китоб ал-олим вал-мутааллим» асари ҳанафий мазҳабига оид дастлабки муҳим ақидавий манбаларидан ҳисобланади. Чунки, мазкур асардаги эътиқодий масалалар бевосита ҳанафий мазҳаб асосчиси Имом Абу Ҳанифа ва унинг шогирди…
This article analyzes the theological and socio-cultural discourse surrounding epidemics in Christianity and Islam, exploring how religious sources and traditions have influenced public health policies during global…
Мақолада бағдодлик муҳаддис ва муаррих Хатиб Бағдодий ҳаёти ва илмий фаолияти у ёзган асарлар асосида таҳлил қилинади. Муҳаддиснинг ҳадис санади, ҳадис усули, ҳадис ровийлари, ҳадис ёзиб олиш учун қўйилган шартлар, илм…
Мазкур мақолада Япония давлатчилиги тарихида турли динларнинг тарқалиш жараёни, ушбу жараёнга империя сиёсатининг таъсири ҳамда маҳаллий эътиқод – синтоизмнинг давлат ислоҳотларидаги ўрни ва вазифаси атрофлича таҳлил…
Ushbu maqola ekstremistik guruhlarning ijtimoiy tarmoqlarda xotin-qizlarni qanday qilib nishonga olishi jarayonlarini tahlil qilishga qaratilgan. So'nggi yillarda internet ekstremistlar uchun ayollarni radikallashtirish…
Мазкур мақолада қадимги Уструшана аҳолиси эътиқод қилган диний-маънавий қадриятларнинг хилма-хиллиги таҳлил этилади. Муаллиф ушбу ҳудудда ибтидоий эътиқод шаклларидан бошлаб, тотемизм, шомонизм, монийлик, зардуштийлик…