ШАЙБОНИЙ УБАЙДУЛЛОҲХОНГА БАҒИШЛАБ ЁЗИЛГАН АСАРЛАР

Aminov, Hamidulloh

Мотуридийлик · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада Шайбонийлар сулоласи ҳукмдори Убайдуллоҳхонга (1533–1540) нисбат берилган асарлар, уларнинг муаллифлари, манба сифатидаги аҳамияти ҳамда бугунги кунгача сақланиб қолган қўлёзмалари таҳлил қилинади. Хусусан, мақолада келтирилган янги илмий маълумотлар асосида Убайдуллоҳхоннинг илмий даражаси, диний-исломий дунёқараши, уламоларга бўлган эътибори ва уламоларнинг унга бўлган муносабати ўрганилади.Убайдуллоҳхон шайбоний ҳукмдорлари орасида олимлар ва адиблар томонидан энг кўп асарлар бағишланган шахслардан бири ҳисобланади. Ушбу асарлардан унинг билими, илмий салоҳияти ва дунёқараши қайси соҳа ва мавзуларга кўпроқ мойиллик билдиргани ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Шунингдек, улар орқали Убайдуллоҳхоннинг илмий қизиқишлари ва унинг кутубхонасидаги китоблар доираси аниқланади.Убайдуллоҳхон тахтга расмий равишда ўтиришидан олдин ҳам унга бағишланган бир қатор асарлар яратилган. Шунингдек, унинг исми ҳукмронлиги даврида ёзилган кўплаб асарларнинг сўзбошисида учрайди. Мақолада Убайдуллоҳхонга бағишланган ушбу асарлар нима учун ёзилгани, уларнинг илмий аҳамияти, муаллифлар ҳукмдорнинг эътиборини қозониш учун ёки сиёсий шароит талаби билан ушбу асарларни яратганлиги каби масалаларга жавоб изланади. Шунингдек, ҳукмдор буйруғи асосида ёзилган асарлар ва уларнинг мазмуни ҳақида ҳам маълумот берилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAminov, Hamidulloh
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2026-01-26
Jild5
Son1
Betlar84-93
TilIngliz
DOI10.47980/md79js11

Kalit so‘zlar

Шайбоний, Убайдуллоҳхон, шарҳ (изоҳ), ҳошия (суперизоҳ), мазҳаб, ҳанафийлар, фатво, қироат (ўқиш), тажвид, фиқҳ, ғазал, байт, манба, қўлёзма, тошбосма (литография)

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar