ТЕМИР ТАНҚИСЛИК КАМҚОНЛИГИ БИЛАН ХАСТАЛАНГАН МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИДА ҲАЁТ СИФАТИ ВА ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК

Эрматов, Низом, Насирдинов, Мавлонжон

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали · 2026-yil

Annotatsiya

Темир танқислик камқонлиги (ТТК) мактаб ёшидаги болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади ТТК билан хасталанган ўқувчиларда ҳаёт сифати ва жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни баҳолашдан иборат бўлди.Тадқиқот 2025 йилда кўндаланг (cross-sectional) усулда ўтказилди. Унда 8–18 ёшли 850 нафар ўқувчи иштирок этди. Асосий гуруҳга ТТК аниқланган 400 нафар бола, назорат гуруҳига эса 450 нафар соғлом ўқувчи киритилди. Ҳаёт сифати PedsQL 4.0 Generic Core Scales сўровномаси ёрдамида баҳоланди ва олинган маълумотларга статистик ишлов берилди.Натижаларга кўра, ТТК билан хасталанган болаларда ҳаёт сифати кўрсаткичлари назорат гуруҳига нисбатан ишончли даражада паст бўлди. Жисмоний фаолият индекси 65,8 ва 87,4 баллни, эмоционал ҳолат 69,2 ва 77,8 баллни, ижтимоий фаоллик 72,1 ва 86,5 баллни, мактаб фаолияти кўрсаткичлари эса 58,6 ва 78,5 баллни ташкил қилди (p<0,001). Умумий ҳаёт сифати индекси асосий гуруҳда 68,3 балл, назорат гуруҳида эса 82,6 баллга тенг бўлди. Ҳаёт сифати пасайиши жисмоний ривожланишнинг секинлашиши, тез чарчаш, диққат ва хотиранинг сусайиши билан боғлиқлиги аниқланди.Хулоса. Темир танқислик камқонлиги болаларнинг ҳаёт сифати, жисмоний ривожланиши ва таълим фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Айниқса, жисмоний фаоллик ва мактабдаги фаолият кўрсаткичлари сезиларли даражада пасаяди. Олинган натижалар ТТКни эрта аниқлаш, профилактика тадбирларини кучайтириш ва болалар орасида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш зарурлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarЭрматов, Низом, Насирдинов, Мавлонжон
JurnalЖанубий оролбўйи тиббиёт журнали
Nashr sanasi2026-07-25
Jild2
Son4
Betlar137-147
TilIngliz

Kalit so‘zlar

темир танқислик камқонлиги, мактаб ўқувчилари, ҳаёт сифати, PedsQL 4.0, жисмоний ривожланиш

Ilmiy soha

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Жанубий оролбўйи тиббиёт журнали — barcha maqolalar