ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИГА БЎЛГАН ТАЛАБИНИ ЎРГАНИШ (НАМАНГАН ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)

Файзибоев П.Н., Ҳакимов Р.А., Файзибоев Б.П.

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Кириш. Хамамизга маълумки, истеъмолчиларнинг органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби сўнгги йилларда жаҳон бўйлаб ҳам, Ўзбекистонда ҳам изчил суръатларда ўсиб бормоқда. Ўзбекистонда ушбу йўналишнинг ривожланиши аввало аҳолининг соғлигини сақлаш ва атроф-муҳитни яхшилашга қаратилган органик ишлаб чиқариш мақсадлари билан боғлиқ. Органик қишлоқ хўжалигини тадқиқ қилиш институти (FiBL) ва Органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати халқаро федерацияси томонидан 2019 йил учун тайёрланган “Дунё органик қишлоқ хўжалиги статистикаси” ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикаси меваларни етиштириш учун қулай шароитларга эга бўлган дунёдаги ўнта давлат қаторига киради. Қулай шароитлар ва имкониятларга қарамасдан, органик қишлоқ хўжалигининг соғлиқ ва экологик аҳамиятига ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар томонидан керакли даражада эътибор берилмаслиги натижасида минтақаларнинг экспорт салоҳиятининг ошиши ва унинг географик ҳудудининг кенгайишига[2], шунингдек мамлакатда юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган тадбирларнинг нуфузига салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқотнинг мақсади. Наманган вилояти аҳолиси орасида органик маҳсулотларга бўлган истеъмолчилик талабини ўрганишдан иборат. Тадқиқот объектлари сифатида Наманган вилоятидаги 300 та хонадон, жумладан, Янгиқўрғон туманида жойлашган “Органик” хўжалигида 230 гектар ер майдонида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланаётган 300 нафар қишлоқ хўжалиги ходими танлаб олинди. Тадқиқот усуллари. “Органик ишлаб чиқариш” соҳасидаги билим ва кўникмаларни баҳолаш халқаро STEPS (Science and Technology Excellence in the Public Service) тизими асосида тайёрланган анкета сўровномалари орқали амалга оширилди. Натижа. Олиб борилган тадқиқотлар давомида ва ўтказилган сўровномаларда қатнашган хонадонларнинг 60% фоизи “экологик тоза” деб томорқа ер участкаларда етиштирилган маҳсулотларни тушинишлари маълум бўлди. Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалиги ходимларининг 95,0% ида “органик қишлоқ хўжалиги” атамасига нисбатан ўзларининг мустақил тушинчалари борлиги аниқланди[4]. Шу билан бирга, хонадонлардаги респондентларнинг 65,0% и ушбу маҳсулотларнинг соғлиқ учун аҳамияти тўғрисида аниқ фикрга эга эмасликлари аниқланди. Ишлаб чиқарувчиларнинг 65,0% ида соғлом овқатланиш масалалари бўйича тарғибот ишларининг етарли эмаслиги натижасида органик маҳсулотлар билан соғлиқ ўртасида боғлиқлик борлигидан бехабар эканликларини кўрсатади. Хулосалар. Наманган вилоятидаги хонадонларда сўровда қатнашганларнинг 75%ида “органик маҳсулот” тушунчаси мавжуд эмас, қолган 25% учун бу тушунча “экологик тоза маҳсулот” тушунчаси билан боғлиқ. Хонадонлардаги респондентларнинг 65% “экологик тоза” деб томорқа ер участкаларда етиштирилган маҳсулотларни ҳисоблайдилар. Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалиги ходимларининг 95,0%ида “органик қишлоқ хўжалиги” атамасига нисбатан шаклланган тушунча мавжуд. Ишлаб чиқарувчиларнинг 65,0%ида органик маҳсулотлар билан соғлиқ ўртасидаги боғланишнинг йўқлиги, соғлом овқатланиш бўйича тарғибот ишларининг етарли даражада олиб борилмаётганлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Ҳакимов Р.А., Файзибоев Б.П.
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-12-10
Son28
Betlar135-140
TilRus

Kalit so‘zlar

органик маҳсулот, қишлоқ хўжалиги, экологик тоза маҳсулот, қишлоқ хўжалиги.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar