ИНСОН ИСТЕЪМОЛИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ СОҲАСИДА ШАКАР ЎРНИНИ БОСУВЧИ МАҲСУЛОТЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБНИ БАҲОЛАШ

Файзибоев П.Н., Маликов З.М., Холмуродова М.Ф., Исмоилов А.К., Файзибоев Б.П.

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии · 2026-yil

Annotatsiya

Шакарнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар билан боғлиқ масала бир неча ёндашувга эга. Улардан бири кимёвий муқобиллар – ширин таъмга эга сунъий моддалардир. Аммо жиддий муаммо борки, одам организми ҳар доим ҳам уларга мослаша олмайди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар уларнинг соғлиқ учун зарарли эканини кўрсатади. Ҳаёт тарзи ва овқатланиш тамойилларининг ўзгариши семизлик, метаболик синдром (МС), юрак ҳуружи, қандли диабет (ҚД), каби касалликлар аҳоли орасида турли хилдаги касалликлар сонини ошириш билан бирга ўлим ҳавфга олиб келивчи омиллар сонини ҳам ошириб бормоқда. ЖССТ томонидан берилган маълумотларга кўра ҚДнинг 2-тип билан номланувчи кўриниши тўқима ҳужайралари билан инсулин орасидаги ўзаро таъсирининг бузилиши натижасида сурункали гипергликемия билан юзага келадиган метаболик касаллик ҳисобланади. ҚД билан касалланишлар кўрсаткичи 2014 – 2015 йиллар давомида 18-20 ёшли ва ундан катталар дунё аҳолиси орасида 8,5 – 9 % ни ташкил этган. 2012 йилда ҚД билан касалланганларнинг асоратлари натижасида 1-6, 2016 йилда эса 2,2 млн кишининг ўлимига сабаб бўлган. Мақсад: Аҳолини шакарга бўлган эҳтиёжини озиқ-овқат саоатида кенг қўлланилаётган шакар ўрнини босувчи ва ширин таъм берувчи моддаларининг углевод алмашинувига тасирини баҳолаш орқали инсонга салбий таъсир кўрсатувчи моддаларни камайтириш. Ушбу кўрсатмаларга қандли диабетга чалинган беморлардан бошқа аҳоли қатламларини ҳам жалб қилиш. Тадқиқот материаллари: тажриба каламушларига турли хил шакар ўрнини босувчи ва ширин таъм берувчиларни киритган ҳолда углевод алмашинувини ва инсулинрезистентликни баҳолаш натижалари. Тадқиқот давомида биокимёвий, иммунофермент ва статистик усулларидан фойдаланилган. Натижалар: Тадқиқот доирасида табиий ва сунъий шакар ўрнини босувчи воситалар, жумладан Стевия, Аспартам ва Сукралоза каби маҳсулотларнинг бозордаги ўрни, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари кўриб чиқилади. Шунингдек, турли демографик гуруҳлар орасида ушбу маҳсулотларга бўлган талаб даражаси ҳамда истеъмолчиларнинг танловига таъсир этувчи омиллар (нарх, таъм, соғлиққа таъсири) ўрганилди. Олиб борилган изланишлар натижалари шакар ўрнини босувчи фруктоза ва стевиани каби моддаларнинг углевод алмашинувига бўлган таъсири натижалари маълумот сифатида асос қилиб олинди. Олинган натижалардан шу нарса маълум бўлдики, инсон организимида глюкоза миқдорининг кескин ортиб бориши бу қонга фруктозанинг узоқ ва доимий равишда киритиб борилиши натижасида юзага келиши қайд эътилди. Тажрибанинг 30-куни глюкоза миқдори бошланғич кўрсаткичдан 59,8 % га, 60-куни эса 74,8 % гача кўтарилганлиги қайд эътилди. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Маликов З.М., Холмуродова М.Ф., Исмоилов А.К., Файзибоев Б.П.
JurnalВестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии
Nashr sanasi2026-06-07
Jild20
Son15
Betlar129-134
TilRus

Kalit so‘zlar

қандли диабет, семизлик, метаболик синдром, гипергликемия, ортиқча овқатланиш, углевод алмашинуви.

Ilmiy soha

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии jurnalidan boshqa maqolalar

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии — barcha maqolalar