НУТРИЕНТИВ СТАТУСГА БОҒЛИҚ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ЁШЛАРДА РИВОЖЛАНИШИНИНГ МУАММОЛАРИ

Файзибоев П.Н., Қаршибоев З.Т., Нуримова З.Қ., Боймуродов Д.Ш., Файзибоев Б.П., Абдуллаев, Алимухамедов Д.Ш., Бурибоев Э.М.

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии · 2026-yil

Annotatsiya

Ёшларда нутриентив статусга боғлиқ касалликлар бугунги кунда долзарб тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунида аҳолининг турли қатламларининг саломатлик ҳолатини яхшилаш, улар орасида овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишдан иборатдир. Нутриентив статусининг бузилиши натижасидаги юзага келадиган ошқозон ичак тизими касалликлари, йод ва темир танқислиги ҳолати, остеопороз,ортиқча тана вазни, семириш, қандли диабет каби касалликлар ортида инсонлар жабр чекмоқдалар. Бу каби касалликларнинг микронутриентив статусиниинг бузилишга боғлиқлиги қатор муаллифларнинг ишларида акс эттирилган ва бу борада улкан ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишда муаммоларни бартараф этишда профилактик чора-тадбирлар, рационал овқатланишни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб эътади. Мақсад: Ёшлар ва мактаб ўқувчилари орасида камқонлик, темир танқислиги каби касалликларни олдини олишга қаратилган гигиеник тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш. Тадқиқот материаллари: Ёшлар ва мактаб ўқувчиларнинг кунлик рациони, уларнинг жисмоний ривожланиши ва қон кўрсаткичларини баҳолаш материаллари мактабларда таълим олаётган ўқувчиларнинг касалланиш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, саломатлик ҳолати, антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш каби материалларидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари: Эпидемиологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, Россияда темир моддаси (ЛТЕ-латент темир танқислиги) латент темир танқислигини тарқалиши 7.9 дан 31% гача бўлиб ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий ва этник келиб чиқиши бўйича ўзаро қиёсий бўлган ахоли гуруҳларида тарқалганлик мактабгача ёшдаги болаларда 2 ва 6% ўртасида ҳамда ўсмир қизларда 8 дан 20%гача ўзгариб туриши аниқланди. Болалар ва ўсмирларда ЛТЕни ривожланишини асосий сабаби бўлиб, овқатланишни бузилиши, турли жойларда жойлашган қон кетишлар ва жадал ўсиш даврида темир моддасига бўлган талабни ортиши ҳисобланган. Яна шуни ҳам такдлаб ўтиш жоизки, сут маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп ва сабзавот ва полиз маҳсулотларини кам миқдорда истеъмол қилиш ҳам темир танқислик ҳавфининг боғлиқ бўлмаган омили бўлиб ҳисобланади. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, ёшлар орасида нутритив статуснинг бузилиши (нотўғри овқатланиш, витамин-минерал танқислиги, ортиқча вазн ва семизлик) бир қатор касалликларнинг ривожланишида муҳим омил ҳисобланади. Хулоса: Болалар ва ўсмирларда ЛТЕ ни ривожланишини асосий сабабларини аниқлаш мақсадида ёшлар орасида ташхислаш натижаларини тўғри йўлга қўйиш, эрта ташхис қўйиш. Бу ишларни барчасини амалга ошириш учун ЖССТ экспертлари томонидан ишлаб чиқилган ЛТТни ташхислашни биокимёвий мезонлари, вена қон томиридан қон олишни ва молиявий ҳаражатларни қоплашни талаб этади. 

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев П.Н., Қаршибоев З.Т., Нуримова З.Қ., Боймуродов Д.Ш., Файзибоев Б.П., Абдуллаев, Алимухамедов Д.Ш., Бурибоев Э.М.
JurnalВестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии
Nashr sanasi2026-06-07
Jild20
Son15
Betlar117-122
TilRus

Kalit so‘zlar

Кунлик рацион, овқатланиш тавсифи, ўсмирлар, темир моддаси, саломатлик кўрсаткичлари.

Ilmiy soha

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии jurnalidan boshqa maqolalar

Вестник Ассоциации пульмонологов Центральной Азии — barcha maqolalar