АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА КУНЛИК РАЦИОНИДА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЁЗ-КУЗ МАВСУМИДАГИ ИСТЕЪМОЛИНИ БАҲОЛАШ

Файзибоев , Пирмамат Нормаматович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2024-yil

Annotatsiya

Республикамизнинг турли ҳудудларида йил фаслларига кўра шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотларининг истеъмолга бўлган талабини баҳолаш. Саноат ва ҳунармандчилик орқали ишлаб чиқарилган асосий турдаги қандолат маҳсулотларининг озуқавий ва биологик қийматини таҳлил қилиш ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда санитария-гигиеник усуллардан фойдаланган ҳолда назорат нуқталарда таҳлика берувчи омилларни таҳлил қилиш тизимини ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат. Материаллар ва усуллар: Тадқиқотимизнинг бу жараёнида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятининг 140 хонадонида истиқомат қилувчи уй бекалари, Тошкент тиббиёт коллежидан 210 нафар кўнгилли талабалар иштрок этишган. Олинган натижалар ЖССТ томонидан тавсия этилган частотали ва 24 соатлик ижро этилувчи усул бўлиб биз томонимиздан Ўзбекистонга мослаштирилиб ишлаб чиқилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган сўровномаларга асосланган ҳолда олинган. Хулоса: Ўрганилаётган ҳудудларда рационал овқатланиш тамойилларига риоя қилишнинг паст даражада бўлиши ўрганилаётган объектларда ўртача кунлик овқатланишдаги оқсилларнинг энергия интенсивлиги меъёрдан кам эканлиги, углеводларнинг энергия интенсивлиги юқори эканлиги кузатилди. Ушбу ҳолат “Даладан истемолчининг дастархонигача” замонавий тизимига асосланган ҳолда қандолат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев , Пирмамат Нормаматович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2024-04-15
Son9
Betlar148-152
TilRus

Kalit so‘zlar

йил фасллари; рационал овқатланиш; энергия интенсивлиги; меъёр; қандолат маҳсулотлари.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar