ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИНИНГ МИЛЛИЙ ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ОЗИҚЛАНИШИДА “НОВВОТ” НИНГ ТУТГАН ЎРИН

Файзибоев , Пирмамат Нормаматович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси кўп тармоқли бўлиб, у сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва тиббий жиҳатларни ўз ичига олади. Аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири саналади. Ўзбекистонда қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати агросаноат мажмуасининг энг муҳим тармоқларидан бири саналади. Ўзбекистон аҳолисининг миллий қандолат маҳсулотлари билан озиқланишида “Новвот” алоҳида ўрин тутади. Новвот Ўрта Осиё (Ўзбекистон) ва Эрон мамлакатларида кенг тарқалган анъанавий ширинликлардан бири ҳисобланади. У кристалланган ҳолатдаги шакар сиропи ҳисобланади. Унинг турли ҳудудларда ўзига хос кўплаб номлари бор - навот, кинва - шакари, набот ва навот ёки оддийгина ўзбек қанди деб ҳам атаса бўлади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев , Пирмамат Нормаматович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-10-11
Son3
Betlar167-170
TilRus

Kalit so‘zlar

озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, шакар сиропи.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar