АҲОЛИНИНГ ЎРТАЧА КУНЛИК РАЦИОНИДА ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҚИШ-БАҲОР МАВСУМИДАГИ ИСТЕЪМОЛИНИ БАҲОЛАШ

Файзибоев , Пирмамат Нормаматович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Тадқиқот мақсад: Республикамизнинг турли ҳудудларида йил фаслларига кўра шаҳар ва қишлоқ аҳолиси орасида ҳар хил турдаги қандолат маҳсулотларининг истеъмолга бўлган талабини баҳолаш. Саноат ва ҳунармандчилик орқали ишлаб чиқарилган асосий турдаги қандолат маҳсулотларининг озуқавий ва биологик қийматини таҳлил қилиш ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда санитария-гигиеник усуллардан фойдаланган ҳолда назорат нуқталарда таҳлика берувчи омилларни таҳлил қилиш тизимини ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.Материаллар ва усуллари: Тадқиқот объекти қилиб Самарқанд вилоятининг 140 хонадонида истиқомат қилувчи уй бекалари, Тошкент шаҳри ва Тошкент тиббиёт коллежидан 220 нафар кўнгилли талабалари олинди.Хулоса: Олиб борилган тадқиқот натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўрганилаётган ҳудудларда рационал овқатланиш тамойилларига риоя қилишнинг паст даражада бўлиши ўрганилаётган объектларда ўртача кунлик овқатланишдаги оқсилларнинг энергия интенсивлиги меъёрдан кам эканлиги, углеводларнинг энергия интенсивлиги юқори эканлиги кузатилди. Ушбу ҳолат “Даладан истемолчининг дастархонигача” замонавий тизимига асосланган ҳолда қандолат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarФайзибоев , Пирмамат Нормаматович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-03-14
Son19
Betlar131-134
TilRus

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar