ҚИШЛОҚ ТУМАНЛАРИДА ЯШОВЧИ ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРНИНГ ИММУН СТАТУСИ: ТУРЛИ ПАТОЛОГИК ҲОЛАТЛАРДА ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛ

Муротов , Нуршод Фарходович, Абрайқулов , Илхом Рамазонович

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу тадқиқот қишлоқ туманларида доимий яшовчи ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг иммун статусини турли патологик ҳолатлар фонида баҳолашга бағишланган. Тадқиқот доирасида ҳомиладорлик ва эмизиш даврида гуморал иммунитет омиллари (IgА, IgМ, IgG, IgЕ), махсус бўлмаган резистентлик омиллари (лактоферин, прокалситонин, С3С) ва асосий ситокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-10) ўрганилди. Натижаларга кўра, патологик ҳолатларнинг мавжудлиги иммун тизимининг сезиларли ўзгаришларига сабаб бўлиб, айниқса махсус бўлмаган резистентлик ва ситокинлар муҳим диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилди. Ушбу тадқиқот натижалари қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларнинг иммунологик скринингини ўтказиш заруриятини асослаб беради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarМуротов , Нуршод Фарходович, Абрайқулов , Илхом Рамазонович
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2025-03-14
Son19
Betlar144-151
TilRus

Kalit so‘zlar

ҳомиладор аёллар, эмизикли аёллар, иммун статус, гуморал иммунитет, ситокинлар, махсус бўлмаган резистентлик, лактоферин, прокалситонин, С3С, анемия, аутоиммун тиреоидит, қишлоқ туманлари.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar