ЭНЕРГЕТИК ИЧИМЛИКЛАР ТАЪСИРИДА МИОКАРДНИНГ МОРФОФУНКЦИОНАЛ ЎЗГАРИШЛАРИГА ДОИР ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР

Шарипова , Мадина Акрам қизи

Гуманитар ва табиий фанлар журнали · 2023-yil

Annotatsiya

Юрак организмда қон айланиши ҳамда лимфа ҳаракатланишида иштирок этувчи, бўш мушак аъзони ўзида намоён этувчи орган сирасига киради. Сутэмизувчи ҳайвонларнинг юраги: асос ва тепа қисми, чап ва ўнг юза, олд ва орт чети қисмларга ажратилади. Юракнинг деворлари эндокард, миокард ҳамда эпикарддан ташкил топган. Эндокард - юракнинг ички қобиғи, у бириктирувчи тўқимадан ташкил топган ҳамда эндотелий билан қопланган. Миокард - юракнинг ўрта қобиғи, у турли тартибли мушак толаларидан шаклланган. Юрак олд бўлими ва қоринчалар миокарди фиброз ҳалқалар билан ўзаро аралашмайдиган тарзда ажратилган. Эпикард юракнинг ташқи сероз қобиғи билан намоён бўлган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarШарипова , Мадина Акрам қизи
JurnalГуманитар ва табиий фанлар журнали
Nashr sanasi2023-08-23
Son2
Betlar98-102
TilRus

Kalit so‘zlar

энергетик ичимлик, қон томир, морфофункционал, юрак.

Ilmiy soha

Гуманитар ва табиий фанлар журнали jurnalidan boshqa maqolalar

Гуманитар ва табиий фанлар журнали — barcha maqolalar