Мақолада Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси сиёсатига, унинг мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни оила муносабатларидаги роли ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган. Илмий мақолада профилактика инспекторларининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг оила муносабатларидаги ўрни таҳлил қилинган. Хусусан, оилада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталган. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик профилактикасини амалга оширувчи ходимларнинг хизмат вазифалари ва уларнинг ваколатлари кўриб чиқилган. Хусусан, профилактика ишлари элементларидан бири сифатида профилактика инспекторларининг оила муносабатларидаги роли ва алоҳида ваколатлари кўриб чиқилади. Оила муносабатларидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳамда кўриб чиқилаётган муаммо билан боғлиқ бўладиган давлат органлари тизимида ихтисослаштирилган бўлинмаларни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур мақолада бир қанча ҳуқуқшунос олимларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қарашлари ҳам ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, ривожланган мамлакатларда оила муносабатлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси қандай амалга оширилиши хусусида тўхталиб ўтилган.
| Mualliflar | Абдуллаева , Дилфуза, Abdullaeva , Dilfuza, Абдуллаева , Дилфуза |
|---|---|
| Jurnal | Криминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report |
| Nashr sanasi | 2026-04-15 |
| Jild | 1 |
| Son | 1-2 |
| Betlar | 164-170 |
| Til | O‘zbek |
offenses, prevention of offenses, prevention, peace officers, family, minors, family relations, правонарушения, профилактика правонарушений, профилактика, инспектор по профилактике, семья, несовершеннолетние, семейные отношения, ҳуқуқбузарлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, профилактика, профилактика инспектори, оила, вояга етмаганлар, оила муносабатлари
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жамият осойишталиги учун ҳамиша энг муҳим соҳалардан бўлиб келган. Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда энг муҳим амалий қисм — профилактика инспекторларининг фаолиятида…
Ушбу мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бу борадаги вазифалари, жиноятларнинг барвақт олдини олиш масалалари, ҳуқуқбузарликлар…
Ушбу мақолада хорижий давлатлар тажрибасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турли йўналишлар бўйича ташкил этилганлигига алоҳида эътибор қаратилади ҳамда хорижий мамлакатлар ва миллий қонунчиликда профилактикага оид…
В статье анализируется порядок применения в ходе предварительного расследования меры пресечения в виде заключения под стражу, с уделением особого внимания порядку действий органов, принимающих участие в данном процессе…
Мазкур мақолада ҳуқуқбузарликлар тушунчаси, уларнинг моҳияти, ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси вазифаларини амалга оширувчи субъектлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқбузарликлар…
Ушбу мақолада электрон ёки рақамли далил тушунчалари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Хусусан, рақамли далилларнинг ҳуқуқий ва техник хусусиятлари, уларни тўплаш, сақлаш, текшириш, транспортировка қилиш ва…
Mazkur maqolada О‘zbekiston Respublikasi jinoyat qonunchiligidagi qiynoq tushunchasi va uning belgilari borasida sо‘z yuritiladi. Muallif maqolada qiynoqqa solish, shafqatsiz, g‘ayriinsoniy yoki qadr-qimmatni…
Рақамли далиллар бугунги жамиятда одил судловни амалга оширишнинг энг яхши воситаларидан биридир. Фақат бу рақамли далилларнинг турларига ва улардан қандай фойдаланишга боғлиқ. Шу сабабли ушбу мақола рақамли…
Mazkur maqolada huquqbuzarliklarning viktimologik profilaktikasi va unga doir milliy hamda xorijiy davlatlar tajribasi tahlil etilgan. Jumladan, G‘arb davlatlari viktimologik profilaktikasi о‘rganilib, uning quyidagi…
В статье представлены нормативные акты Президента Республики Узбекистан Ш. Мирзиёева, которые легли в основу концепции борьбы с преступностью в нашей стране путем обеспечения профилактики преступлений. Перечислены…
Криминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report — barcha maqolalar