ЭЛЕКТРОН ЁХУД РАҚАМЛИ ДАЛИЛЛАРГА ОИД УМУМНАЗАРИЙ МАСАЛАЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Хамидов , Бахтиёржон, Khamidov , Bakhtiyor, Хамидов , Бахтиёржон

Криминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report · 2026-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада электрон ёки рақамли далил тушунчалари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Хусусан, рақамли далилларнинг ҳуқуқий ва техник хусусиятлари, уларни тўплаш, сақлаш, текшириш, транспортировка қилиш ва баҳолашга оид масалалар тадқиқ этилган. Шу билан бирга, рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида юзага келаётган муаммолар ҳамда бўшлиқлар танқидий кўриб чиқилган. Уларни бартараф этишнинг илмий асосланган йўллари ва мезонлари  ишлаб чиқилган. Мақола рақамли далиллар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган илмий-амалий тадқиқотлар, назариётчи олимлар ҳамда амалиётчи ходимлар фикр-мулоҳазалари ҳамда техник тадқиқотлари асосида тайёрланган. Тадқиқот натижасида рақамли далиллар билан ишлашнинг услубий қоидалари  таҳлил этилган. Миллий қонунчилик, тергов ва суд амалиёти, илғор халқаро тажриба ва амалиётлар ўрганилган, уларнинг ютуқ ва камчиликлари муаллифлик хулосалари асосида асослаб берилган. Шунга асосан, рақамли далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича қонунни қўлловчи субъектлар учун энг мақбул мезонлар ишлаб чиқилган. Мақолада соҳада юзага келаётган муаммолар тизимли, ҳуқуқий, илмий-методик жиҳатдан таҳлил этилган, бу юзасидан муаллифлик хулосалари шакллантирилган. Шу билан бирга, рақамли далилларнинг мақбуллигини таъминлаш, уларни идентификация ва аутентификация қилиш, эксперт хулосаларини текшириш ва баҳолашга оид масалалар ҳам ёритилган. Қонун чиқарувчи ва уни қўлловчи субъектлар учун илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarХамидов , Бахтиёржон, Khamidov , Bakhtiyor, Хамидов , Бахтиёржон
JurnalКриминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report
Nashr sanasi2026-04-15
Jild1
Son1-2
Betlar127-145
TilO‘zbek

Kalit so‘zlar

electronic evidence, digital evidence, identification, authentication, image, hash function, электронное доказательство, цифровое доказательство, идентификация, аутентификация, имейдж, хэш-функция, электрон далил, рақамли далил, идентификация, аутентификация, имейж, хеш функция

Ilmiy soha

Криминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report jurnalidan boshqa maqolalar

Криминология ва жиноий одил судлов / TSUL Legal Report — barcha maqolalar