ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ РЕФРАКЦИОН АНОМАЛИЯЛИ БЕМОРЛАРНИ ФАКИК КӮЗ ИЧИ ЛИНЗАЛАРИ ЁРДАМИДА КОРРЕКЦИЯЛАШДАН КЕЙИНГИ ЭНДОТЕЛИАЛ ХУЖАЙРАЛАРНИНГ ӮЗГАРИШИНИ БАҲОЛАШ

Н.Н. Зайнутдинов, А.Ф. Юсупов, М.Х. Каримова, С.О. Тошпулатов

Передовая Офтальмология · 2024-yil

Annotatsiya

Долзарблиги. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кӯра дунёда рефракцион аномалиялари мавжуд бўлган беморларнинг улуши 23 - 40% ни ташкил этмокда. Рефракцион аномалияларнинг тобора ривожланиши кӯрув аъзосининг жиддий қайтмас ӯзгаришларига ва хатто кӯриш фаолиятининг сезиларли даражада йӯқолишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот мақсади. Юкори даражали миопияли беморларда факик кӯз ичи линзаси (ФКИЛ) имплантациясидан кейинги илк клиник кузатув мобайнида эндотелиал хужайраларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ӯзгаришини баҳолаш. Тадқиқот материал ва усуллари. 2024 йилнинг январ ойидан май ойигача Республика ихтисослаштирилган кӯз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида юқори даражали миопия ва мураккаб миопик астигматизм ташхисли жами 12 нафар беморнинг (22 та кӯз) факик кӯз ичи линзаси имплантация қилинганидан сӯнг клиник натижалари таҳлил қилинди. Кузатув остида булган беморларнинг ёши 20 дан 32 ёшгача, ўртача ёши эса 24,1±3,4 йилни ташкил этди. Натижалар. Эндотелий хужайраларининг зичлиги амалиётдан аввал 2978±85 хужайра/мм2 ва амалиётдан кейинги 1 – хафтада 2945±63 хужайра/мм2 ва 1 – ойда 2936±54 хужайра/мм2 ташкил қилди. Хулоса. Мураккаб рефракцион аномалияларни ФКИЛ ёрдамида коррекциялашдан сӯнг эндотелий хужайраларнинг миқдорий ва сифатий ҳолати амалий аҳамиятга эгадир.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarН.Н. Зайнутдинов, А.Ф. Юсупов, М.Х. Каримова, С.О. Тошпулатов
JurnalПередовая Офтальмология
Nashr sanasi2024-10-09
Jild10
Son4
Betlar65-67
Tilru
DOI10.57231/j.ao.2024.10.4.020

Передовая Офтальмология jurnalidan boshqa maqolalar

Передовая Офтальмология — barcha maqolalar