АРАБ-МУСУЛМОН ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ПОЙТАХТ МАСАЛАСИ

Zokhidov, Qobil

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада Қурайш қабиласи уруғларининг силсиласи, уларнинг Маккада тутган ўрни, Макканинг Арабистон яриморолининг диний маркази бўлиш билан бирга, унинг геосиёсий ҳаётида тутган ўрни, унинг сиёсий, иқтисодий тузуми, Қурайшнинг Византия ва Эрон империялари билан иқтисодий алоқалари, Муҳаммад пайғамбар, рошид халифалар, умавийлар, аббосийлар ва фотимийлар сулолалари учун пойхтахт вазифасини ўтаган шаҳарлар ҳақида сўз боради. Шунингдек, аббосийлар даврида ўзларини мустақил давлат ҳисобида кўрган фотимийлар, тулунийлар, ихшидийлар, мамлуклар ва бошқа бир қанча сулолалар учун пойхтахт бўлган шаҳарларнинг барпо бўлиши тадқиқ этилади. Ислом дини марказининг Макка шаҳридан Мадинага кўчиш сабаблари, Ҳабашистон, Макка фатҳи, Куфа ва Дамашқ можаролари, Карбало фожеаси натижасида Ҳижознинг умавийлар сулоласидан ажратиб олиниши, яъни ислом тарихидаги илк фитнанинг юзага келиши ва бартараф этилиши, ўралган шаҳар Бағдодга асос солиниши, Сомарронинг қурилиши, аббосийлар таназзули оқибатида пойтахтни Қоҳирага кўчиши, Европада Андалусия ҳудудига ислом кириб бориши оқибатида Кордова халифалигининг барпо бўлиши, Фустот шаҳри ўрнига Қоҳира шаҳрининг қурилиши ва фотимийлар сулоласи учун пойтахт вазифасини ўтагани таҳлил қилинган. Яман ҳукмдори Абраҳа Аршам Ҳабашийнинг Маккага бостириб келиш воқеаси, унинг негизидаги динийдан кўра кўпроқ сиёсий ва иқтисодий сабаблари ҳақида тўхталиб ўтилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarZokhidov, Qobil
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-12
Jild3
Son3
Betlar52-62
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-3/8

Kalit so‘zlar

Макка, Мадина, Дамашқ, Қоҳира, Андалусия, Қурайш, Қурайш ал-битаҳ, Қурайш аз-заваҳир, Абраҳа, ал-хулафо ар-рошидун, умавийлар, аббосийлар, фотимийлар, ихшидийлар, тулунийлар, мамлюклар

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar