Farg'ona davlat universitetining ko'p tarmoqli ekspert taqrizli ilmiy jurnali. Aniq, tabiiy, pedagogika, filologiya va ijtimoiy-gumanitar fanlar bo'yicha maqolalar nashr etiladi.
| Nashriyot | Farg‘ona davlat universiteti |
|---|---|
| Shahar | Farg‘ona |
| ISSN | 2010-8419 |
| e-ISSN | 2181-1571 |
| Tashkil etilgan | 1995 |
| Nashr tillari | O‘zbek, Rus, Ingliz |
| Ilmiy sohalari | Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix |
| OAK ixtisoslik kodi | 10.00.00 (Филология фанлари), 07.00.00 (Тарих фанлари), 02.00.00 (Кимё фанлари) |
| Jurnal turi | Миллий |
| OAK holati | Ro‘yxatda |
| Maqolalar indeksda | 6646 (2017–2026) |
| Ochiq kirish | Ha |
| Indekslash | Crossref, ResearchBib, Index Copernicus, Google Scholar |
Telegram orqali maqola yuborish
FarDU ilmiy xabarlari — rasmiy sayti
Taqriz jarayoni jurnal saytida ko‘rsatilgan
| Ixtisoslik | Soha | Qaror | Sana | Holati | Turi |
|---|---|---|---|---|---|
| 10.00.00 | Филология фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 07.00.00 | Тарих фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 02.00.00 | Кимё фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий |
| E-pochta | ilmiyxabarlar@fardu.uz |
|---|
Мақолада ўзбек мумтоз адабиётининг таниқли намояндаларидан бири Аваз Ўтар ижоди мисолида сатиранинг тадрижий такомили ҳақида сўз боради.
Мақолада ёзувчи Тоҳир Маликнинг “Alvido… bolalik” қиссаси асосида инсон руҳиятининг бадиий талқинлари ёритилган
Мақолада Алишер Навоийнинг тахмис ёзиш маҳорати ҳамда шоир тахмисларининг бадиияти таҳлил ва тадқиқ этилган. Унда Навоийнинг ўз ғазалларидан бирига боғлаган “тахмиси худ”и (хусусий тахмиси) таҳлилга тортилган.
Мақолада Қўчқор Норқобилнинг афғон урушининг инсоният бошига солган изтироблари, “йўқотилган авлод” ҳаётини акс эттирган “Биз жангдан қайтмадик” ва “Дарё ортидаги йиғи” қиссалари таҳлил этилади. Бемаъни урушнинг…
Мақолада Ўзбекистон тараққиётининг янги даври бошланган даврдан бугунги кунга қадар ёшлар сиёсати борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг йўналишлари, ҳуқуқий асосларининг такомиллашуви, шунингдек ёшлар…
Мақолада Қорақалпоғистон Республикаси жанубий ва шимолий зоналарида қорамоллар териости бўкалари ҳашаротларининг учиш вақтлари ўрганилган ва ўтказилган тадқиқотлар асосида териости бўкалари 1-босқич личинкаларига қарши…
Мақолада балиқ маҳсулотларидан бири бўлган консерваланган балиқ таркибидаги озиқ-овқат қўшимчаларининг кимёвий таркиби ва уларнинг инсон танасига таъсири ҳақида маълумот берилган.
Мақолада совуннинг суюқ фазаси мицелласининг турли шаклларида мономерларнинг жойлашиш кетма-кетлиги, тартиби ва ўлчамини аниқлаш формулалари ва улардан келиб чиқадиган хулосалар, совунни ТИФТН бўйича синфлашга доир…
Мақолада Ўзбекистон ҳамда ривожланаётган мамлакатларда телетиббиётни ривожлантириш йўлидаги турли хил тўсиқлар, телетиббиёт тизимини ташкил этишда телекоммуникация тизимларида юзага келадиган муаммолар ва уларга…
Мақолада реал вақт режимида норавшан мантиқ асосида тизимдан малакали кадрларни танлашда ёрдам берувчи тизим алгоритми тадқиқоти Mathworks маҳсулоти бўлмиш Matlab муҳитида Fuzzy Logic Toolbox пакетидан фойдаланган ҳолда…
Мақолада жамиятни рақамлаштириш шароитида олий таълим муассасалари, касб таълими йўналишида таълим олаётган талабаларни рақамли компетенциясини ривожлантиришнинг замонавий инновацион усуллари ҳақида баён этилган.
Мақолада масофавий таълимда индивидуаллаштирилган ёндашув асосида интеллектуал тизимлар таҳлил этилган. Турли ёндашувлар ва тизим таҳлилидан фойдаланишга асосланган онлайн таълим учун инновацион адаптив интеллектуал…
Тадқиқот инглиз юридик қисқартирилган атамалари - инициализмларнинг таркибий ва функционал, шунингдек, график хусусиятларини шакллантириш ва аниқлаш усулларини таҳлил қилишга бағишланган. Ҳуқуқ соҳасидан узоқ бўлган…
Мақола жумбоқли матнларни лингвистик тадқиқот объекти сифатида ўрганишга бағишланади. Энигматни топишга қаратилган бу турдаги матнлар ўзига хос ифода усуллари билан ажралиб туради. Жумбоқли матнларда денотатни аниқлашга…
Қиёслаш муносабати тилшуносликда олдиндан ўрганилиб келинган тушунча бўлиб, замонавий тилшуносликда уни ўрганишнинг янгича тус олиши айнан унинг воситаларини таҳлили ёрдамида амалга ошади. Хусусан, ушбу мақолада қиёслаш…
Мақолада тилнинг луғат бойлиги, бир тилдан иккинчи тилга лексик бирликларнинг ўтиши, ўзбек тилидаги ўзлашмаларда учраб турадиган фонетик ҳодисалар, нутқдаги товушларнинг комбинатор ва позицион ҳолатга кўра ўзгариши…
Мақолада поэтик нутқнинг лингвистик белги-хусусиятларини аниқлашда унга тизимли ёндашиш ‒ нутқни поэтик фонетика, поэтик лексика, поэтик морфология, поэтик синтаксис мезонлари асосида тадқиқ этиш лозимлиги ҳақида фикр…
Мақолада Ўш астионимининг келиб чиқиши ва этимологиясига оид фикрлар баён этилади
Мақолада Фарғона филология мактабининг ажралмас қисми бўлган тилшунослик мактабининг шаклланиши, ўтган даврда, айниқса мустақиллик йилларида амалга оширилган салмоқли ишлар таҳлил қилиниб, илмий-педагогик кадрлар…
Мақолада ўзбек тилида сабаб-натижа муносабатини ифодаловчи синтактик воситалар масаласи ёритилади.
Мақолада Нодира лирикасининг бадиият олами асосларининг генезиси диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий масалалар экани кўрсатиб берилади. Нодира шеъриятининг юзага келишида диний-маърифий, фалсафий-тасаввуфий ғоялар…
Мақолада лирик шеърнинг шаклланишида топохроноснинг ўрни ҳақида сўз юритилади. Бунда макон-замоннинг лирик композицияни ташкил этиш хусусияти, маконий деталларнинг, лирик кечинманинг ўсиб бориши, лирик субъект…
Мақолада Собир Абдулланинг Алишер Навоий ғазалидан таъсирланиб ёзган татаббуъси, унда қўлланган образлар қиёсий тадқиқ қилинган. Айрим бадиий санъатларнинг қўлланилиши ва баъзи мисраларнинг ғазаллар таркибига киритилиши…
Мақолада урбанизация жараёнининг кенгайиши ва чуқурлашиши натижасида яратилган "шаҳарлашган жамият"нинг шаклланиши кўриб чиқилади. Тарихий, замонавий, хорижий, маҳаллий кўп тармоқли ёндашув асосида тадқиқотлар…
Мақолада XIX аср иккинчи ярми – XX аср биринчи чорагида Туркистонда ўзбек ва татар маърифатпарварларининг турли жабҳалардаги муносабатлари акс этган. Татар маърифатпарварлари Туркистонга рус адабиёти, технологиялари…
Мақолада 1897-1920 йиллардa Россия империяси ва кейинчалик Совет ҳукуматининг Туркистон аҳолини рўйхатга олиш бўйича мустамлакачилик хусусияти ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, мақолада турли хил дастлабки манбаларни…
Мақолада Ўзбекистон ССР ташкил этилганидан сўнг қайта тузилган Ички ишлар халқ комиссарлиги таркибида фаолият юритган милиция органлари ходимларининг таркибий тузилиши, жумладан, ички ишлар тизимининг марказий идоралари…
Ҳозирги кунда аминокислоталар, биоген органик кислоталар ва макро-, микроэлементлар асосида комплекс бирикмаларнинг микроэлементологияси деб номланган тиббиёт фармакологияси жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Мазкур…
Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон архивларининг МДҲ мамлакатлари ва олис хориж давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари ёритилади. Муаллифлар конкрет фактик материаллар асосида республикамиз архив идоралари ва…
Мақолада ўзбек ва турк халқларининг сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигида янги даврнинг бошланиши, уни вужудга келтирган умумий тарих, қардошлик муносабатлари ҳамда икки халқнинг миллий…
Индуктив боғланган аргон плазмали масс-спектрометрия усули ёрдамида Physalis alkekengi ўсимлигининг макро ва микроэлемент таркиби текширилди. Ўсимликлар таркибида тирик организм учун фойдали бўлган макро ва…
Мақолада кимё фани ривожланиш тарихи, унинг босқичлари, қадимги алломаларни кимёвий тажрибалар борасида олиб борган ишлари, мактаб кимёвий экспериментини такомиллаштириш масалалари бўйича олиб борилган ишлар шарҳи ҳамда…
Мақолада косметик кремларнинг таркибини ўрганиш натижалари келтирилган. Сифатсиз товарларнинг инсон саломатлиги ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсири асослаб берилган. Маълумотлар сифатини аниқлашнинг замонавий…
Мақолада оҳорловчи крахмал гели қовушқоқлигини турли модификаторларга ва турли ҳароратга боғлиқлиги ўрганилди. Оҳорловчи таркибидаги ПВС концентрациясининг оҳорланган калава ип кўрсаткичларига таъсири аниқланди. Ишлаб…
Мақолада шоколаднинг таркиби, турлари, унга меъёрий ҳужжат бўйича қўйилган талаблар келтирилди. Айрим шоколадларнинг физик-кимёвий ва сифат кўрсаткичлари текширилиб, натижалар олинди
D-Fe3 2M2O (RCOO) 6 (H2O) 3 формула · nH2O (M = Mn, Ni, Co, Cu) Heisenberg-Dirac-van-Fleck моделибўйича 4.2-300 K ҳарорат оралиғида ўлчанган ва бирикмалар m3-оксоксокластер тузилишига эга эканлигини кўрсатган
Мақолада ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган замонавий синтетик кир ювиш воситаларининг кимёвий таркиби ва шу таркиб асосида уларга товар кодлари беришнинг аҳамияти тўғрисида маълумотлар келтирилган
Мақолада қутбланган ёруғликнинг физик характеристикаларини аналитик ифодалашнинг Стокс усули баён этилган бўлиб, бу усулни келтириб чиқариш йўли оммабоп тарзда таҳлил этилган
Мақолада пахтани жинлаш вақтида толадан ажраган чигитларнинг хомашё валигининг марказий қисмига йиғилиши жараёни ўрганилган. Шунингдек, толадан ажраган чигитнинг ишчи камера ўртасига йиғилиш сабаблари ҳамда хом ашё…
Мақолада Капуто маъносидаги каср ҳосилали тўртинчи тартибли аралаш турдаги тенглама учун нолокал масала ўрганилган. Ўзгарувчиларни ажратиш усули ёрдамида қаралаётган масала регуляр ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги…
Мақолада математик анализнинг муҳим мавзуларидан ҳисобланган хосмас интеграллар, уларнинг турлари ва ҳисоблаш усулларини ўрганиш бўйича баъзи бир мулоҳазалар ёритилган. Бундан ташқари мақолада ҳар бир турга доир…
Алишер Навоий ижодида поэтонимларнинг турфа кўринишлари учрайди. Ушбу мақолада халқ бадиий тафаккури асосида шакллантирилган зоопоэтоним ва орнитомифопоэтонимлар хусусида фикр юритилади.Қушлар ва ҳайвонлар сингари…
Мақолада тилнинг гносеологик муаммолари когнитив тилшунослик доирасида тавсиф қилинган. Тил феномени прагмалингвистика фани ва когнитивистиканинг муаммолари билан чамбарчас боғланган ҳолда таҳлил қилинади.
Гендер тили масаласи замонавий тилшуносликда кенг тадқиқ қилинмоқда. Мақолада гендер тили таърифида борлиқнинг фалсафий категориялари орқали икки жинснинг жисмоний, психофизиологик ва лисоний хусусиятлари таҳлил қилиш…
Мақолада ўғил болаларни оилавий муносабатларга тайёрлашда мактаб, маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳақида фикр юритилган.
Ўқитиш жараёнида замонавий педагогик технологияларни, жумладан, ўқув машғулотини лойиҳалаш усулини қўллаш таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир. Мақолада таълим жараёнида лойиҳали таълим усулидан…
Мақола таълим-тарбия жараёнининг замонавий ҳолати, Президентимиз томонидан таълим жараёнига қаратилаётган эътибор, таълим тизимини ривожлантириш омиллари масалаларга қаратилган.
Абсолют синонимларнинг таркиб топиши анча қийинлиги учун ҳам улар деярли икки сўздан иборат бўлади. Бунда диалектал термин, яъни профессионализм адабий тилдаги термин билан айни бир маънога эга ҳолатга келади, абсолют…
Мақолада немис тилидаги фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари ҳақида сўз борган. Ибораларнинг мазмунини тўғри англаш, айниқса, бадиий таржимада жуда муҳимдир. Мақола нафақат немис тили ўқитувчиларига…
Мақолада муаллиф инновацион технологиялар орқали ўқитишнинг аҳамияти ва мақсадга мувофиқлиги ҳақида ўз хулосаларини билдирган. Чет тилини ўқитишнинг мақсади ‒ талабаларнинг коммуникатив фаолияти, яъни чет тилини амалий…
Ha. FarDU ilmiy xabarlari O‘zbekiston Oliy attestatsiya komissiyasi (OAK) ro‘yxatidagi ilmiy jurnal, ixtisoslik: 10.00.00 Филология фанлари.
ISSN 2010-8419, e-ISSN 2181-1571.
Farg‘ona davlat universiteti (Farg‘ona).
Sohalar: Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix.
Maqola jurnalning rasmiy sayti orqali topshiriladi: https://journal.fdu.uz/. E-pochta: ilmiyxabarlar@fardu.uz.