Farg'ona davlat universitetining ko'p tarmoqli ekspert taqrizli ilmiy jurnali. Aniq, tabiiy, pedagogika, filologiya va ijtimoiy-gumanitar fanlar bo'yicha maqolalar nashr etiladi.
| Nashriyot | Farg‘ona davlat universiteti |
|---|---|
| Shahar | Farg‘ona |
| ISSN | 2010-8419 |
| e-ISSN | 2181-1571 |
| Tashkil etilgan | 1995 |
| Nashr tillari | O‘zbek, Rus, Ingliz |
| Ilmiy sohalari | Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix |
| OAK ixtisoslik kodi | 10.00.00 (Филология фанлари), 07.00.00 (Тарих фанлари), 02.00.00 (Кимё фанлари) |
| Jurnal turi | Миллий |
| OAK holati | Ro‘yxatda |
| Maqolalar indeksda | 6646 (2017–2026) |
| Ochiq kirish | Ha |
| Indekslash | Crossref, ResearchBib, Index Copernicus, Google Scholar |
Telegram orqali maqola yuborish
FarDU ilmiy xabarlari — rasmiy sayti
Taqriz jarayoni jurnal saytida ko‘rsatilgan
| Ixtisoslik | Soha | Qaror | Sana | Holati | Turi |
|---|---|---|---|---|---|
| 10.00.00 | Филология фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 07.00.00 | Тарих фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий | |
| 02.00.00 | Кимё фанлари | 2019 йил | Актив | Миллий |
| E-pochta | ilmiyxabarlar@fardu.uz |
|---|
Мақолада иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллаштириш шароитида олий таълим муассасаларида таълим хизматларини кўрсатиш сифатини бошқаришнинг ўрни ва ролини белгиловчи методологик ёндашувлар, таълим-тарбия жараёнларининг…
Мақолада ҳашаротларнинг ўсимликка таъсир кучи мезонларига оид тадқиқот натижалари баён этилган. Мезонлар асосида турли ҳашаротларнинг агроценозлардаги таъсир кучини баҳолаш мумкин. Мезонлар зарарланган ўсимликда рўй…
Мақолада республикамизда балиқ етиштириш борасидаги баъзи муаммолар ва уларнинг бартараф этиш чоралари таҳлил этилган. Мустақиллик йилларида бу борада амалга оширилган ишлар ёритилган.
Мақолада глицирризин кислотаси ва мочевинанинг комплекс бирикмаси синтези бўйича ишлар баён қилинган ҳамда олинган бирикмаларнинг айрим физик-кимёвий параметрлари келтирилган
Мақолада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланадиган мева шарбатларини сертификатлаш масалалари ва анализ услублари муҳокама этилган ҳамда Фарғона вилоятида етиштириладиган олма навлари таркибидаги аскорбин…
Мақолада Бернулли тенгламасига келтириб ечиладиган биринчи тартибли оддий дифференциал тенглама учун Коши масаласи ечимининг ягоналиги ва мавжудлиги ўрганилган. Масала ечимининг ягоналиги экстремум принципи ёрдамида…
Мақолада дискрет математика ва математик мантиқни реле-контактли схемаларга, автоматик схемаларни лойиҳалаш ва программалаштиришга татбиқлари кўриб чиқилган
Мақола янги мавзуни тақдим этиш масаласига бағишланган бўлиб, унинг асосий элементлари – баҳолаш мезонлари, ўқитувчининг маҳорати, дарсга тайёргарлиги, талабалар диққат-эътиборини мавзу тақдимотига жалб эта билиши ва…
Мақолада янги сўзларни ўргатишда мнемотехникадан фойдаланиш усуллари таҳлил этилган. Қизиқарли ёзув шакллари, графемалар ва расмлар ёрдамида янги сўзларни ўргатиш йўллари келтирилган.
Мақолада педагогик жараёндаги рефлексиянинг қисқача таърифи келтирилган. Шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўладиган шарт ва воситалар кўриб чиқилган.
Мақолада ўзбек ва инглиз маърифатпарварлик даврининг ижтимоий-фалсафий қарашларини тадқиқ этиш, Ўрта Осиё ва Европада миллий озодлик учун кураш, қулликнинг йўқ қилиниши, инсон ҳуқуқларини шакллантиришга қаратилган…
Мақолада ўзбек ва қирғиз тилларидаги фразеологизмлар семаларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ёритилган.
Мақолада фольклор ва ёзма адабиёт муносабати, хусусан, “Қорасоч” достонидаги оддий ва мураккаб фольклоризмларни аниқлаш, асардаги халқчиллик, миллийлик ва умумтуркий оғзаки ижод намуналарининг аҳамияти, Т.Сулаймоннинг…
Мақолада Асқар Қосимов шеъриятининг ХХ аср ўзбек адабиётидаги ўрни ва аҳамияти таҳлил қилинган. Услубининг ўзига хос жиҳатлари, бадиий маҳорати тадқиқ этилган.
Мақолада Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон ҳаёти ва ижоди, шеърий маҳоратига хос жиҳатлар ёритилган. Шоир услубидан ўзига хосликлар ҳақида маълумотлар берилган.
Мақолада ўзбек тилидаги телекоммуникация терминлари, хусусан, уларнинг ўз ва ўзлашган қатламга мансублиги масалалари ёритилган.
Мақолада нутқий тузилмани мулоқот жараёни сифатида ўрганиш натижасида юзага келган дискурс, релевант тушунчалари ва антропонимларни бу тушунчалар билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этишнинг афзаллик томонлари баён этилган.
Мақолада оммавий коммуникацияда ахборот матнлари, уларнинг турлари ва ахборот етказишда матннинг бирламчилиги ҳамда нолингвистик воситалар қўшимча коммуникатив восита эканлиги ҳақида сўз юритилади.
Мақолада энантиосемиянинг уч тилда (инглиз, рус ва узбек) умумий ривожланиш тарихи баён этилган. Шунингдек, бу тил ҳодисасининг турлари кўрсатилиб, унинг устида изланган асосий тилшунослар келтирилган ва уларнинг…
Ушбу мақолада В.А.Абдуллаев, Ҳ.Расул, В.Мирзаевлар томонидан нашрга таёрланган монография ва тўплам китобларда Нишотийнинг Навоий ғазалларига боғлаган таҳмисларидан намуналар келтирилган. Уларни ўзаро асл матн билан…
Мақолада ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридаги мусаввир образининг бадиий-эстетик жиҳатлари тадқиқ этилади. Ижодкор шахс –мусаввирнинг эстетик идеал сифатида талқин этилиши, креатив фикрловчи шахс сифатида қаҳрамон…
Мақолада бадиий асардаги қушлар орқали ифодаланган рамзий маъно, хусусан, турна образи таҳлилга тортилган. Турли жанрлар орқали турна образига мурожаат қилган ижодкорларнинг мазкур деталь ёрдамида ғоявий-эстетик…
Мақолада истиқлол даврида яратилган драмаларда Амир Темур образининг ўзига хос талқини тадқиқ этилган. Хусусан, О.Ёқубовнинг “Авлодларга васиятим” драмасида Амир Темур образининг тасвирланиши, ёзувчининг тарихий образ…
В статье рассматривается художественное мастерство создания метафорической модели мира Чингиза Айтматова. На примере романа «И дольше века длится день» анализируется метафорическое своеобразие писателя.
Мақолада Ҳамзанинг “Ўзбек хотин-қизларига” ғазали Амирий ва Фазлий каби салафларининг айни вазн, радиф, қофия ва бадиий санъатлар асосида яратилган ғазаллари билан қиёсан ўрганилиб, унинг Фазлийнинг Амирий ғазалига…
Рус шоираси, таржимон А.Ахматова ХХ аср рус адабиётининг ёрқин намояндаси ҳисобланади. Ушбу мақола А.Ахматова ижодида метафоранинг аҳамиятини ўрганишга бағишланган.
Мақолада XX асрнинг 20-йилларида Туркистон ва Бухоро Республикаларининг саъй-ҳаракати билан иқтидорли ёшларни хорижга юбориш масаласи ҳақида фикр юритилган. Хусусан, бу даврда Германиянинг олий ва ўрта махсус таълим…
Мақолада бугунги ёшларнинг диний ва дунёвий қарашларини янада ривожлантириш, уларнинг билишнинг ақлий, эмпирик, ҳиссий каби турларини яққол тарзда англаб олиши, ҳаётий идеаллик муносабатлари, социал муносабатда оилавий…
Мақолада муаллифлар томонидан тафаккур услубининг тарихий тараққиёт босқичлари, тарихнинг турли даврларига доир мутафаккирларнинг қарашлари қиёсий таҳлил қилинган. Муаллифлар фикрига кўра, тафаккур услуби олимнинг илмий…
Мақолада дунёнинг ривожланган мамлакатларида ёшлар сиёсати борасида тўпланган тажриба ва унинг бугунги кундаги ҳолати, Ўзбекистонда юритилаётган ёшлар сиёсатини янги босқичга кўтаришда ривожланган давлатларнинг…
Мақолада Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг вужудга келиши, бошқарув анъаналари, шакли ва услублари, давлат бошқаруви тизимидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнлари, касбий маданиятни шакллантириш…
Мақолада Қўқон хонлигида хорижий дипломатик миссияларни кутиб олиш ва қабул маросими маҳаллий манбалар ва хорижий элчиларнинг сафарномалари асосида ёритилган.
Мақолада Фарғона вилоят радиосининг ташкил топиш тарихи ёритилган. Шунингдек, унда Фарғона вилоят радиосида фаолият олиб борган радиожурналист ходимлар ҳамда радионинг ривожига ҳисса қўшган раҳбар ҳодимларнинг номлари…
Мақолада Фарғона водийси вилоятларида мустақиллик йилларида оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари таҳлил қилинган.
Мақолада Фарғона водийси ҳунармандчилик пирлари билан боғлиқ эътиқодий қарашлар ёритиб берилган. Асосий эътибор Фарғона водийси ҳунармандчилик пирлари билан боғлиқ эътиқодий қарашларнинг юзага келиши сабабларини…
Мақолада ноэкин ерларда саноат хом ашёларини етиштиришда иш ўринлари барпо қилишнинг иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги таклифлар асосланган.
Мақолада Сўх дарёси конус ёйилмасида шаклланган суғориладиган тупроқларнинг кимёвий ва агрокимёвий хоссалари, экологик-мелиоратив ҳолати ва тупроқлари таснифи ёритилган. Тупроқларнинг механик таркиби, генетикавий…
Мақолада турли даражада маданийлашган суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларнинг биогеокимёвий хоссалари ва оддий пиёз (Allium cера L.) нинг элемент таркиби келтирилган. Пиёзнинг таркиби тупроқ таркибидаги кимёвий…
Мақолада суғориладиган кольматажланган тупроқларнинг ҳосил бўлиш жараёнида дарё сувлари қалқиндилари агрокимёвий хоссаларининг ўзгариши, тузларнинг аккумуляцияси, минерализацияси ва миқдори келтирилган.
Мақолада субтропик мевалар, хусусан, анорнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, Фарғона вилоятида анорчиликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумотлар берилган ва анордан уй шароитида шарбат ҳамда компот тайёрлаш…
Мақолада Фарғона водийсидаги қушларнинг географик тарқалиши ва муҳофазаси ҳақидаги фикрлар берилган. Қушларнинг водий учун характерли вакиллари, тур сони, тоғли, тоғолди, чўл зоналар, ярим чўлларда учрайдиган қушлар…
СаА (М-22) цеолитида карбонат ангидрид адсорбцияси дифференциал иссиқлиги, изотермаси, дифференциал энтропияси ва термокинетикаси 303 К ҳароратда ўлчанди. Олинган натижалар асосида СаА (М-22) цеолитида карбонат ангидрид…
Умумтаълим мактабларида физика предмети бўйича мавзуларни ўрганишда, физик қонуниятларни таҳлил қилишда математика тушунчаларидан кенг фойдаланилади. Тарихий нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, физика фанининг…
Мақолада пахтани йирик чиқиндилардан тозалагичнинг янги самарали конструктив схемаси тақдим қилинган. Назарий тадқиқотлар асосида пахта тозалагич ишчи органларининг ҳаракат қонуниятлари аниқланган, келтирилган боғланиш…
Мақолада амалий математика олдида турган замонавий муаммолар, хусусан, тирик тизимларни математик моделлаштириш ҳақида сўз боради.Саратон ҳужайраларининг тарқалиши ва қоннинг ивишига доир номаълум чегаравий масалалар…
Мақолада бешбурчакли соҳада 2 Lu 0 x y кўринишдаги тўртинчи тартибли параболик-гиперболик типдаги тенглама учун битта чегаравий масала қўйилади ва тадқиқ этилади. Қўйилган масаланинг бир қийматли ечилиши…
Бешинчи тартибли 5 2 5 2 0 U U x y тенглама учун D {(x, y): 0 x, y 1} соҳада бир масаланинг ечими ўрганилган. Ечимнинг ягоналиги энергия интеграли усули билан, ечимнинг мавжудлиги эса Фурье усулида…
Бугунги даврда радио ва телевидение жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. Айни сабабдан мамлакат имижини мустаҳкамлашда аудиовизуал тармоқлардан самарали фойдаланиш масаласини ҳар…
Мақола ҳолатни ифодаловчи равишларнинг нутқ услубларида қўлланилишига бағишланган бўлиб, бунда масала мисоллар орқали ёритилган.
Мақолада тилшуносликнинг янги йўналишларидан бири ҳисобланган лингвокультурологиянинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи хусусида фикр юритилган.
Ha. FarDU ilmiy xabarlari O‘zbekiston Oliy attestatsiya komissiyasi (OAK) ro‘yxatidagi ilmiy jurnal, ixtisoslik: 10.00.00 Филология фанлари.
ISSN 2010-8419, e-ISSN 2181-1571.
Farg‘ona davlat universiteti (Farg‘ona).
Sohalar: Biologiya, Filologiya, Kimyo, Pedagogika, Tarix.
Maqola jurnalning rasmiy sayti orqali topshiriladi: https://journal.fdu.uz/. E-pochta: ilmiyxabarlar@fardu.uz.